«Челси» ҳам жаримага тортилди

«Челси» ҳам жаримага тортилди

FFP қоидаларини бузгани учун «Челси» УEФАга 10 миллион евро тўлайди.

Клубларнинг молиявий назорати бошқармаси лондонликлар тўлиқ бўлмаган ҳисобот тақдим этиш орқали лицензиялаш ва молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлигини аниқлади. Европа футбол ассоциациялари иттифоқи баёнотида айтилишича, 2022 йилда клуб эгаси ўзгарганидан сўнг, янги хўжайин аввалги эгалари томонидан потенциал тўлиқ ҳисобот бермаслик ҳолатларини аниқлаган ва бу ҳақда УEФАни мустақил равишда хабардор қилган. Кўриб чиқилаётган фактлар 2012 ва 2019 йиллардаги операцияларга тегишли. «Челси» вазиятни тўлиқ ҳал қилиш учун 10 миллион евро тўлаши талаб этилади. 2022-йил баҳорида россиялик тадбиркор Роман Абрамович «Челси»ни сотганди. Клубнинг янги эгаси Тодд Боэли бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.