«Челси»нинг навбатдаги нишонлари

«Челси»нинг навбатдаги нишонлари

Football Transfers нашри 2024 йилнинг январида «Челси» трансфер қилишни мўлжаллаётган беш нафар футболчи ҳақида маълумот тарқатди.

Виктор Осимхен - «Челси» хўжайини нигериялик ҳужумчини олиб келиш учун пулни аямаслиги таъкидланмоқда. «Наполи» яхши таклиф бўлса, сермаҳсуллиги пасайиб бораётган ўйинчини қўйиб юборади.

Лени Йоро - «Лилль»нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси ёши ўтиб қолган Тьяго Силвага ўринбосар сифатида танланган. Шунингдек, Трево Чалоба ҳам «аристократлар» сафини тарк этади.

Габриэль Москардо - «Коринтианс» футболчиси ҳозирнинг ўзида бир неча грандлар нишонига айланган. «Челси» уни қўлга киритиш учун «ПСЖ» билан рақобатлашишига тўғри келади.

Руни Барджи - «Копенгаген»нинг 18 ёшли юлдузчаси анчадан бери гранд клублар эътиборини тортиб келмоқда.

Сантьяго Хименес - «Фейеноорд»нинг мексикалик футболчиси «Челси» учун захира варианти ҳисобланади. Агар лондонликлар Виктор Осимхенни қўлга кирита олмаса, Нидерландия чемпионатида порлаётган форвардга қўнғироқ қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.