«Челси» Троссард учун ҳаракатни бошлади

«Челси» Троссард учун ҳаракатни бошлади

«Челси» «Брайтон» ярим ҳимоячиси Леандро Троссардни қўлга киритиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Daily Mail.

Январ ойида «кўклар» учун Троссард бўйича келишувга эришиш осон бўлмайди ва айни дамда 27 ёшли бельгиялик футболчининг мавсум якунлангач, «чағалайлар»ни тарк этиши эҳтимоли катта. 27 ёшли футболчи 2019 йилдан бери «Брайтон»да ўйнаб келмоқда. 2022/23 йилги мавсумда у АПЛда 13 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди. Троссарднинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Челси»га «Брайтон»нинг собиқ устози Грэм Поттер устозлик қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.