Де Лигт сотилади, аммо...

Де Лигт сотилади, аммо...

«Ювентус» марказий ҳимоячи Маттиас де Лигт билан хайрлашиши мумкин, аммо трансфер катта нархни талаб қилади.

«Челси» 22 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар жамоадан кетган Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсеннинг ўрнига кучли ҳимоячи қидиришмоқда. Туринликлар ёш ҳимоячини 100 миллион еврога сотишга рози бўлишлари мумкин. Якунланган мавсумда Маттиас де Лигт “кекса синьора”нинг 42 учрашувида қатнашиб, учта гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.