Де Зерби ҳам номзодлар қаторида

Де Зерби ҳам номзодлар қаторида

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти келаси мавсум жамоадан кетиши мумкин.

Унинг кейинги манзили катта эҳтимол билан Бразилия терма жамоаси бўлади. Мадридликлар эса италиялик мутахассисга ўринбосар изламоқда. Cadena SER нашри хабар беришича, «Брайтон» устози Роберто Де Зерби «қаймоқранглилар» «шорт-листи»дан жой олган. Агарда раҳбарият Хаби Алонсо билан келиша олмаса, 44 ёшли мутахассис асосий фаворитга айланади. Маълумот учун, Де Зерби ўтган мавсум бошида «Брайтон»га Грэм Поттер ўрнига бош мураббий этиб тайинланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.