Дебютлар қироли!

Дебютлар қироли!

ЖЧ-2022 тугади ва Норвегия термаси каби уни четдан кузатган Эрлинг Холанд яна катта саҳнага кўтарилишни пайсалга солмади.

«Манчестер Сити» ҳужумчиси аввалги ҳафта Англия Лига кубогидан ўрин олган «Ливерпул»га қарши ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Факт шуки, бу Эрлинг учун турнирдаги биринчи ўйин эди.

Хуллас, норвегиялик тўпурар қисқа фаолиятида ҳисоб бўйича 6-турнирдаги дебютини гол билан безади. У бунга қадар Норвегия кубоги, Европа Чемпионлар Лигаси, Бундеслига, Германия суперкубоги ҳамда Англия Премьер-лигасидаги илк ўйинида рақиб жамоа дарвозасига йўл топганди. Эрлинг бунга қўшимча равишда Норвегия миллий жамоаси сафидаги дебю­тини ҳам гол билан нишонлаган. Мана, булар қаторига энди Англия Лига кубоги қўшилди. Қойил!

АЙТГАНЧА...

Англия Лига кубоги 1|8 финали доирасида ўтказилган «Манчестер Сити» - Ливерпуль» учрашувида «қизиллар» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳам алоҳида кўрсаткичга эришди. Яъни мисрлик футболчи фаолияти давомида «Манчестер Сити» дарвозасини 10-марта нишонга олди. Энди унинг ҳисобида АПЛ грандлари - «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм»га тортиқ этилган 10тадан гол бор.