АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Пресс-конференциянининг 2-қисмида “Мумбай Сити” жамоасининг 38 ёшли англиялик устози Десмонд Букингем ва меҳмонларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Ростин Гриффитс иштирок этишди.
Қуйида эътиборингизга Десмонд Букингемнинг фикрларини ҳавола этяпмиз.
- Гарчи Наманганга ярим тундан ошганида етиб келган бўлсакда, бизни мезбон жамоа вакиллари тантанали кутиб олишди, бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Яхши дам олдик ва бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Гуруҳимизда кучли жамоалар бор. “Навбаҳор” “Ал-Ҳилол” билан дуранг қайд этди, шу сабабли, эртанги рақибимиз ҳам кучли. “Навбаҳор”га қарши баҳс юқори даражада ўтади деб ўйлайман.
“Навбаҳор””да ҳеч қайси футболчини алоҳида ажратиб, кўрсата олмайман. Боиси, жамоада кучли футболчилар йиғилишган. “Ал Ҳилол” – “Навбаҳор” учрашувини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим.
“Навбаҳор” ҳақида тўхталадиган бўлсам, ушбу клубда жисмонан бақувват йигитлар йиғилишган, шунингдек, жамоа мураббийи ҳам жуда иқтидорли ва катта тажрибага эга.
“Навбаҳор” ҳамда “Мумбай Сити” ўртасида катта фарқ бор, боиси, эртанги рақибимиз бунгача халқаро турнирда иштирок этган, биз эса бу турнирда янгимиз. Эндигина иккинчи марта мусобақада қатнашяпмиз. Ҳар бир ўйин бизга улкан тажриба беради.
ОЧЛда ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин, аммо бу хатолар жамоага тажриба тўплашга ёрдам беради. Мухлислар бизга ишонишда, жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишса, уларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.
Намангандаги биз истиқомат қилаётган меҳмонхона ҳам Мумбайдаги меҳмонхоналарга ўхшаш экан. Ундаги шароитлар жуда яхши. Парвоздан чарчагандик, шунинг учун иложи борича яхши дам олиб, тикланишга эътибор қаратдик.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789