Олдинроқ «Ливерпуль» бош мураббийи мавсум якунида жамоани тарк этишини ва камида бир йил дам олишини эълон қилганди. Bild хабарига кўра, Германия футбол иттифоқи (DFB) агар Юлиан Нагелсманн Eвро-2024дан кейин кетса, Клоппни бош мураббий этиб тайинламоқчи. Ташкилот директорлари Юрген дам олгунча вақтинчалик ечим топмоқчи. Улар Сандро Вагнерни вақтинчалик бош мураббий этиб тайинламоқчи. Унинг ёрдамчиси Ханнес Вольф бўлиши мумкин. Иттифоқ Клоппнинг 2025 йил баҳоридан Германияни бошқаришини ва ЖЧ-2026га олиб боришини истайди.