Диниз лавозимидан бўшатилди

Диниз лавозимидан бўшатилди

Фернандо Диниз Бразилия миллий жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди.

Globo Esporte хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси президенти Эдналдо Родригес шундай қарорга келган. Диниз бошчилигида Бразилия ЖЧ-2026 саралашида 6та ўйин ўтказди: Боливия ва Перу устидан ғалаба, Венесуэла билан дуранг, шунингдек, Уругвай, Колумбия ва Аргентинадан учралган мағлубият. «Флуминенсе»да ҳам ишлайдиган Диниз бир йил муддатга «пентакампеонлар» мураббийи этиб тайинланганди. У Карло Анчелотти 2024 йил ёзида келгунига қадар ишлаши режалаштирилганди, аммо якунда италиялик мутахассис «Реал» билан шартномасини узайтирди. Эдналдо Бразилия бошқарувида ҳозирда «Сан-Паулу»да ишлаётган Доривал Жуниорни кўрмоқчи. Маълумот учун, 2024 йилнинг 20 июнидан 14 июлига қадар АҚШда Америка Кубоги бўлиб ўтади. Диниз турнир бошланишига 6 ой қолганда ишдан бўшатилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.