Миллий термамиз ФИФА рейтингида қанча балла ишлади?

Миллий термамиз ФИФА рейтингида  қанча балла ишлади?

Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари тарихда 14-марта ўзаро ўйнади

Миллий жамоамиз фақат БАА (15 марта) ва Ж.Корея (16 марта) термалари билан бундан кўпроқ тўқнаш келган. Шунингдек, Иордания ва Қатар термалари ҳам 14 мартадан рақиб бўлган. Умуман, жамоамиз хитойликларни 8-марта енгди. Тарихда фақат Қатар термасини бундан кўпроқ (9 марта) енгганмиз. Туркманистон термасига қарши ўйинларда ҳам 9та ғалаба қайд этилган. 1 ойдан кейин сафар ўйинлари статистикаси ва туркманлар билан ҳисоб-китобни яхшилаш имконияти бўлади: Ўзбекистон миллий жамоаси 16 ноябрь куни Ашхободда айнан Туркманис­тон термасига қарши ўйин билан ЖЧ-2026 саралашига киришади.

*** 

Ўзбекистон миллий жамоаси Хитой термаси устидан қозонилган ғалаба учун ФИФА рейтингида 4,74 балл олади. Шу тариқа жами очколари сонини 1,333.09тага етказаган жамоамиз умумий рўйхатда 75-ўринни сақлаб қолади. Муҳими, 73-ўринда турган Уммон термаси (1,334.37 балл) билан орадаги фарқ максимал даражага қисқартирилди.

*** 

Championat.asia сайтида келтирилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида 9-марта иродали ғалаба қайд этди. Шундан 5таси Тошкент, 2таси нейтрал майдон ва яна 2таси сафар ўйинларида кузатилган. Эътиборлиси, сафардаги ҳар икки иродали ғалаба Хитойда расмийлаштирилган. Юундан олдин 2013 йили Хуххот шаҳрида ташкил этилган ўртоқлик ўйини ҳам вакилларимиз аввалига хитойликлардан гол қабул қилишган, якунда ғалабани ўз томонларига оғдиришганди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг барча иродали ғалабалари 

1. Ўзбекистон - Ҳиндистон - 3:2 (ОК-2000 саралаши, БАА)

2. Ўзбекистон - Қувайт - 3:2 (ЖЧ-2006 саралаши, Тошкент)

3. Хитой - Ўзбекистон - 1:2 (ўртоқлик ўйини, Хитой)

4. Ўзбекистон - Қатар - 5:1 (ЖЧ-2014 саралаши, Тошкент)

5. Ўзбекистон - Иордания - 2:1 (ўртоқлик ўйини, Дубай)

6. Ўзбекистон - КХДР - 3:1 (ЖЧ-2018 саралаши, Тошкент)

7. Ўзбекистон - Қирғизистон - 3:1 (ўртоқлик ўйини, Тошкент)

8. Ўзбекистон - Тожикистон - 5:1 (CAFA кубоги-2023, Тошкент)

9. Хитой - Ўзбекистон - 1:2 (ўртоқлик ўйини, Хитой)

Манба: @SamvelKarlenich