АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Гарчи, жазирама ёз кунларининг катта қисми ортда қолиб, ҳарорат бироз мўътадиллашган бўлса-да, сўнгги кунларда ўзбек футболида юз бераётган воқеъликлар анчагина қайноқ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кимдир нохолис ҳакамликдан норози, яна кимдир уй учрашувларини ўз стадионида ўтказа олмаётганидан хафа ва ҳоказо... Аҳамиятли томони, бўлаётган эътироз ва норозиликлар мобайнида «калтакнинг бир учи» ПФЛ ҳамда унинг раҳбари Диёр Имомхўжаевга келиб тегмоқда. Биз шу ва бошқа масалалардаги фикрини билиш мақсадида мутахассис билан суҳбатлашиб, кўплаб саволларимизга жавоб олдик.
- Ҳозирги кунда футбол жамоатчилиги орасида энг кўп муҳокама бўлаётган масала - ҳакамлар мавзуси бўлиб турибди. Айтингчи, ПФЛ учрашувларга ҳакамлар тайинланишида қўмитадан сифатлиларини сўраш ва хатоликка йўл қўйганлари устидан ўз муносабатини билдиришга ҳақлими?
- Биз мусобақаларимизда ишлаётган ҳакамлар хизмати учун Ҳакамлар марказига пул ўтказиб берамиз. Уч таомонлама келишувга кўра, ПФЛ мусобақаларга тайинланаётган ҳакамлар масаласига аралашмайди. Бироқ, мусобақа ўтказиш билан боғлиқ қоидаларга риоя қилмаётган ҳакамларни ўйинларимизга тайинламаслик талаби билан чиқишга ҳақлимиз. Сиз айтаётган сифатли ҳакам масаласи кенг тушунча: бизда қайси ҳакам сифатли ёки қайси бири сифатсиз деган критерия йўқ. ЎФА ва Ҳакамлар маркази аттестациядан ўтган ҳакамларни учрашувларга тайёрлайди. Мураббий, футболчи каби ҳакамлар ҳам хатолардан кафолатланмаган. Шундай экан, қандайдир хатолар билан улар сифатсизга чиқиб қолмайди.
- «Сўғдиёна» - «Пахтакор» учрашувидаги ҳакамлик ва ўйин натижаси ҳар ким томонидан турлича талқин қилинмоқда. Бу масалада ҳали қўмита ва ПФЛ томонидан расмий чиқиш қилингани йўқ. Мазкур ўйиндаги воқеъликлар юзасидан изоҳ бериш режада борми?
- Нимасига изоҳ берилиши керак? Ҳамма айбни ўзидан қидирсин. Суперлиганинг навбатдаги қизиқарли тўқнашуви бўлди.
- Бундан икки-уч йил олдин Суперлигадаги принципиал ўйинларни бошқариш учун хорижлик ҳакамлар бригадаси жалб қилинганди. Ҳозир ҳам мана шу тажрибадан фойдаланиш имкони борми?
- Принципиал ўйинларни бошқариш учун бизда муносиб ҳакамлар етарли. Осиёнинг унча-мунча давлатида бизникичалик ҳакамлари йўқ.
- Суперлига ва Про лига баҳсларини теле экран қаршисида кузатаётган мухлислар учун учрашувларни имкон қадар жозибали кўрсатишга қўшимча камераларга эҳтиёж сезилаётгани бор гап. Ташкилот ўз мусобақаларини намойиш этаётган телеканалларга камералар сони бўйича маълум бир талаблар қўйиш вақти келмадимикин? Бу ҳолат VAR-га мурожаат қилинганда ҳам қўшимча қулайлик яратган бўлармиди...
- Бизнинг ташкилот МТРК ёки «УзРепорт»ни молиялаштирмайди. Қолаверса, уларни бирор нарсага мажбурлаш бўйича «ричаг»имиз мавжуд эмас, талаб қўядиган ваколатимиз ҳам йўқ. Авваламбор ўзини ҳурмат қилган компания, биринчи навбатда ўз техникасини яхшилаши керак. Бироқ бу жуда катта сумма талаб қилади. Ҳукумат даражасида бунга эътибор берилмаса, бугунга келиб МТРК сифатли техникалар сотиб олишга қодир, деб ўйламайман. Биз телевидение билан ҳамкорликда ишлаб, биринчи навбатда учрашувларни жонли эфирга олиб чиқа олдик. Иккинчи галда сифат турибди, бунга эса катта пул ва эътибор керак. Ҳозирча бизда бундай маблағ мавжуд эмас.
- Ҳар бир лига раҳбари учун ўзи ўтказадиган мусобақаларни юқори савияда, ортиқча эътироз ва камчилкларсиз ташкил қилиши муҳим саналади. Шундай экан, чемпионатимизни савияли ўтказишга халал бериши мумкин бўлган муаммолар нималардан иборат ва уларга қарши қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?
- Энг катта муаммо — клублардаги кадрлар масаласи. Бизда мутахассислар етишмайди. Клублар бошқарув тизимини ислоҳ қилиш ва уларга малакали раҳбар-кадрларни жалб қилиш шарт.
- Суперлигамиз барча меъзонлар бўйича қитъамизнинг қайси лигалари билан рақобатлаша олади деб ўйлайсиз?
- Биз рақобатлашиш ҳақида эмас, ўсиш ҳақида ўйлаяпмиз. Кимнинг лигаси қандай эканига бошқалар баҳо бераверишсин. Биз одамларнинг гапи каби «туфта» лига эмасмиз. Бугун ўз принципларимиз, режаларимиз, ривожланиш йўналишларимизга эга лигамиз. Лицензиялаш масаласида олиб қарасак, Япония ва Жанубий Кореядан кейин - 3-ўринда турибмиз, шуни айта оламан.
- Шу ўринда жорий йилги Суперлига ва Про лига баҳсларидаги таассуротларингиз ҳақида сўрамаслик нотўғри бўларди...
- Суперлига ва Про лига ўз йўналишида ўсишга ҳаракат қиляпти. Буёғига ЎФА қатор масалаларни яхшилаши керак, деб ҳисоблайман. Акс ҳолда қийналишда давом этамиз.
- Лицензиялаш ва таъмирталаб стадионлардаги муаммоларга ана шу клуб мутасаддилари эмас ПФЛ жавоб беришга мажбур бўлмоқда. Қизиғи, авваллари ўйингоҳлардаги камчиликларга кўз юмиб келинганми, ёки талаб ҳозиргидек юқори бўлмаганми?
- Талаб конкрет қўйилмаган ва назорат қилинмаган. Биз эса олдиндан режалаштиришга ўтдик. Талабни конкрет қўйдик. Лицензиялаш регламентини ўзбек тилида аниқ ва тиниқ қилиб ёзиб, сайтга ҳам осиб қўйдик. Шунингдек, талабни бажармаган клубларга чора кўришга ўтдик: у кимнинг, қаернинг клуби бўлишидан қатъий назар. Зеро, тартиб бор жойда ривожланиш бўлади.
- Суперлига пешқадами «Навбаҳор»нинг мувафаққиятлари Самвел Бабаяннинг қилбирликлари орқали юзага келмоқда, деган фикрдагилар талайгина экан. Айтингчи, жорий йилги баҳсларда «Навбаҳор» ёки бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар натижаси билан боғлиқ шубҳали маълумотлар келиб тушмадими?
- Шубҳали маълумот ЎФА махсус инспекциясида бўлмаса, биз бундай маълумотлар билан шуғулланадиган ташкилот эмасмиз. «Иллат излаганга иллатдир дунё» дейилади. Бабаян яхши менежер, шунчаки авваллари ўзига кўп нарсани раво кўриб юборган. Бугун эса ПФЛ бунга йўл қўймайди. Шундан келиб чиқиб, у «Навбаҳор»да ўз ишини билиб қиляпти ва бу Суперлига ривожига хизмат қиляпти. Шундай экан, гап-сўзлардан йироқман. Бундай қилаётганлардан бироз кўпроқ нарса билганим учун нисбатан хотиржамман. Ҳамма ақли етадиган иши билан шуғуллангани тўғри бўларди.
- Клубларни хусусийлаштириш масаласи. Назаримда, қачондир биз шу йўлни босиб ўтишимиз керак. Айтингчи, маҳаллий клубларни кучли инвесторлар қўлига топшириш учун нималарга эришишимиз ва нималардан воз кечишимиз керак?
- Футболимиз сунъий йўл билан профессионаллаштирилган. Биз табиий йўл билан 2-3 йил ортга қайтиб, яна бир-икки қадам ортга ташлаб, кейин тўғри йўналишга тушиб олишимиз керак. Клубларни хусусийлаштириш жараёнига ҳам табиийлик лозим. Сунъийлик билан бирор нарсага эришолмаймиз. Бу ҳақда соатлаб гаплашиш мумкин...
- Сўнгги пайтларда айрим клубларимиз легионерлар билан боғлиқ молиявий масалаларда катта муаммоларга дуч келишмоқда. Айримларига ҳаттоки ФИФА таъқиқи ҳам қўйилган. Ваҳоланки бу футболчиларнинг кўпчилиги клубида бирор нимани қойиллатиб қўйгани йўқ. Шундай экан, легионерларни лигаларимизда ўйнаши учун маълум бир статистикага эга бўлишини шарт қилиб белгиласак қандай бўларкин? Айтайлик, қайси ёш тоифасида бўлса ҳам ўз миллий терма жамоаси сафида ўйнаган бўлиши, сўнгги клубидаги ўйинлари сони ва самарали кўрсатгичлари ва ҳоказо...
- Ишламаётган клубларни ишлатишни фақат талаблар асосида ПФЛдан талаб қилиш абсурд тушунча. Клублар олиб келаётган футболчиси, унинг жамоага ёрдами ва бошқа қатор масалаларда ҳисоб беришни ўргансин. Ҳатто ПФЛ жамоатчилик учун ҳисоб беришни бошлади. Клубдагилар нима учун маош оляпти, ахир? Аммо масала шу билан қолиб кетмайди. Биз бунинг устида ҳаракатдамиз.
Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789