Дуэ грандлар нишонида

Дуэ грандлар нишонида

«Ренн» футболчиси Дезире Дуэ фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириш имконига эга бўлди.

19 ёшли ҳужумкор футболчи Франция чемпионатининг энг зўр ёш ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Le10Sport нашрининг маълум қилишича, айни пайтда «ПСЖ», «Арсенал» ва «Челси» каби қудратли клублар Дуэни ўз сафига қўшиб олиш учун курашмоқда. Дезире Дуэнинг ўзи «Ренн» раҳбариятини муҳитни ўзгартириб, бошқа жамоага ўтиш истаги ҳақида хабардор қилди. Истеъдодли футболчи бир неча позицияда ўйнай олади.  Дуэ нафақат Франция чемпионатида, балки Европанинг топ-5 лигаларидаги энг кучли дриблинг эгаси ҳисобланади. Универсал ўйинчи якунланган мавсумда 67,4 фоиз ҳолатда дриблингни муваффақиятли ишлата олган. Бундан ташқари, Дуэ тез югуриш, рақиб майдончасида тўпга эгалик қилиш, рақиб дарвозасига зарба бериш бўйича ҳам етакчилар қаторида тилга олинмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.