Эдди Хау Антонини «тирилтирмоқчи»

Эдди Хау Антонини «тирилтирмоқчи»

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти клуб тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бири Антонидан қутилиш йўлини қидиряпти.

Манчестерликлар бразилиялик легионерни 2022 йилнинг ёзида «Аякс»дан 95 миллион еврога харид қилганди. Ҳужумкор футболчи ишончни оқлай олмади ва захирага ўтириб қолди. Шунга қарамай, «Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау ўйини очилмаётган Антонидан қандай фойдаланишни билишини таъкидламоқда. Caught Offside нашрининг ёзишича, манчестерликлар қимматбаҳо ўйинчини қишки трансферлар вақтида 40 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёр. 24 ёшли юлдуз Манчестерга келганидан бери 83та учрашувда қатнашиб, 11та гол ва 5та ассист муаллифи бўлди холос. Унинг амалдаги шартномаси яна 3 йил давом этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.