Ленц «РБ Лейпциг» билан келишуви тугаганидан кейин узоқ вақт шартномасиз қолди. «Хоффенхайм» спорт директори Фрэнк Крамер нима учун клуб футболчини ўз сафига қўшишга қарор қилганини тушунтирди. «Кристофер - Бундеслиганинг тажрибали футболчиси, у ҳам марказий ҳимоячи, ҳам чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнай олади. Олдинда бизни кўплаб ўйинлар кутиб турибди, жароҳатлар ҳақида ҳам унутмаслигимиз керак. Бундай футболчи албатта клубимизга ёрдам бера олади», - дея Крамернинг сўзларини келтиради «Хоффенхайм» матбуот хизмати. Ленц Бундеслигада 98та ўйин ўтказган. У «Унион»га мамлакатнинг асосий лигасига чиқишга ёрдам берди ва «Айнтрахт» билан Европа лигасида ғолиб чиқди.