Эланга Ноттингемга йўл олмоқда

Эланга Ноттингемга йўл олмоқда

«Ноттингем Форест «янги мавсум учун таркибни кучайтирмоқчи.

Клубнинг асосий мақсадларидан бири бу «Манчестер Юнайтед» вакили Антони Элангани сотиб олишдир. Mail Sport нашри хабар беришича, «Ноттингем Форест» Эланга трансферини якунлаш арафасида турибди. Мазкур харид клубга 15 миллион фунтга тушиши кутилмоқда. Швециялик футболчининг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Дастлаб у ижара асосида қайсидир клубга ўтиши борасида миш-мишлар чиққанди. Аммо Тен Хагнинг режаларига кирмаган Антони «қизил иблислар» сафини тарк этишга қарор қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.