Унаи Эмерининг камтарин жамоаси ўз майдонидаги 1:0дан кейин Мюнхенда 1:1 ҳисобини қайд этиб, ЧЛ ярим финалига чиқди - фақат ҳафта эмас, бутун турнир сенсацияси. «Вильярреал»нинг бу ютуғи - Унаи Эмери хизмати. ЧЛда курашни давом эттираётган 4та жамоа бош мураббийига қарасак, «ҳаёт-мамот» мақомидаги босқичларда айнан Эмери ўзини ҳаммадан яхшироқ ҳис қилади. Тўғри, испаниялик мутахассис «плей-офф» раундларидаги ғалабаларидан кўпини ЕЛда қайд этган. Рейтингга тушган қолган мураббийлар эса асосан бош турнир - ЧЛда иштирок этишган.
Еврокубоклар: «плей-офф» раундларининг Қироллари
Унаи эмерининг «плей-офф»даги натижаси
** Унаи футболчиларни ҳар бир ўйинга алоҳида ва жиддий тайёрлайди. Жумладан, шогирдлари билан тактика масаласида кўп гаплашади. Оддий айтганда, жамоа ўйиннинг эҳтимол сценарийларига олдиндан шайланади.
** Эмери услуб танлашда аввало, рақиб жамоага қарайди. Ҳар ҳолда, «Вильярреал» бир ўйинда бутунлай ёпиқ футболга таяниб, кейингисида ҳужумкорликка зўр бериши ҳеч гап эмас. Эмери шогирдлари яна қарши ҳужумда ҳам самарали ҳаракатланишади.
Сўз
- Эмери - «Вильярреал»нинг янги лойиҳаси учун муносиб «юз». У айнан шундай жамоаларда ишлашни ўрнига қўяди. Чунки Унаи бутун жамоа ва ички жараённи назорат остига олишни истайди. «Вильярреал»да ҳаттоки, президент ҳам мураббий фикри билан ҳисоблашади. Хуллас, Унаи Эмери ва Фернандо Роиг бир-бирларини тўлдириш учун яралган. Дермот Корригэн(The Athletic журналисти).