Энди бор эътибор Рамушга!...

Энди бор эътибор Рамушга!...

«ПСЖ» «Сассуоло» билан Жанлука Скамакка трансфери борасида келиша олмаяпти.

L`Equipe хабарига кўра, парижликлар футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олганига қарамай, музокаралар олдинга силжимаяпти. «ПСЖ» 23 ёшли Скамакка учун 40 миллион евро тўламоқчи, «Сассуоло» эса 50 миллион сўрамоқда. Қайд этилишича, ҳозирги вазиятдаги ноаниқлик туфайли Париж клуби «Бенфика»дан Гонсалу Рамушнинг эҳтимолий трансфери устида ишлай бошлаган. «ПСЖ» спорт директори Луис Кампос футболчига мухлислик қилади. 21 ёшли португалиялик ҳужумчи ўтган мавсумда 29 учрашувда 7та гол урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.