АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Жамолиддин Раҳматуллаевни 2021 йилнинг февраль ойида «Бунёдкор» академиясининг U-16 жамоаси Наманганда ташкиллаштирилган
ЎФА биринчилигида иштирок эта бошлаганида танидим. Аниқроғи, мураббий бошқарувидаги ёш «қалдирғочлар» жамоасининг ўша мусобақадаги иштирокини ёритиб бордим. Қисқаси, Раҳматуллаевни «Бунёдкор»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали танидим, лекин яқиндан эмас. Тўғриси, унинг футболчилик фаолияти ҳақида эшитмагандим, ваҳоланки, вақтида «УзДонгЖу» билан Олий лигада ҳам ўйнаган экан...
Адашмасам, Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 2021 йили ўзлари иштирок этган 6-7та мусобақадан фақат бирида 3-ўринни қўлга киритишди, қолганларида ғалаба нашидасини суришди. Ҳатто халқаро мусобақаларда ҳам тенгсиз чиқишди. Ўша мавсум охирида Жамолиддин билан яқиндан танишдик. 2022 йил аввалида эса Раҳматуллаевнинг Республика чемпионатида иштирок этадиган «Бунёдкор» U-19 жамоасига бош мураббий бўлиши кутилганди. Рости, шахсан ўзим ҳам шуни кутгандим. Сабаби оддий: 2021 йилги натижалар. Қолаверса, 2005 йилда таваллуд топган футболчиларни шуғуллантирарди ва шогирдлари айнан «Бунёдкор» U-19 таркибига тўғри келишарди. Бироқ раҳбарият буни хоҳламадими, эски мураббийлар штабини ўз ўрнида қолдирди. Жамолиддинга эса 2021 йилги натижалар билан мақтанмаслик «эслатилди». Бунда суҳбат хона эмас, йўлакда ўтказилди. Тасаввур қиляпсизми, йўлакда. Гап 2022 йилнинг январь ойида бўлган воқеалар ҳақида кетмоқда. Сана нега эслатилганини кейинроқ маълум қиламан.
Ўша кунги суҳбатдан кейин ярим тунда «Телеграм»даги саҳифамга Жамолиддиндан «Қўнғироқ қилсам бўладими?» қабилида хабар келди. Кейин қўнғироқлашдик, анчагина гаплашдик... Жамолиддин йўлакдаги суҳбат чоғи мураббий ўрнида кўрилмаганидан зада эди ва телефон орқали битта гап айтгани ҳамон эсимда: «Ака, Худо борку!» Бу масала бўйича кейинги бир-икки ҳафта давомида Жамолиддин билан жуда кўп гаплашдик, ҳам телефонда, ҳам бевосита кўришиб. Унга бошқа жамоалардан таклифлар тушаётганини ҳам билардим, ўша 2021 йилги натижалар ортидан, албатта. Қолаверса, менда «Бунёдкор» академиясидагидан икки ҳисса кўп маош ваъда қилишгани ҳақида ҳам маълумот бор эди. Лекин Жамолиддин сабр билан ўз ишини давом эттирди, «Бунёдкор»даги шогирдларини ярим йўлда ташлаб кетмади, пулга учмади. Ваҳоланки, кетса арзийдиган молиявий шартномалар бор эди ва «Бунёдкор» билан ҳали расмий шартномаси йўқ шогирдларини бемалол ўзи билан олиб кета оларди, ҳатто. Лекин ундай қилмади.
Жамолиддин бир вақтнинг ўзида ҳозирги Ўзбекистон U-17 терма жамоасида бош мураббий Cервер Жепаровга ёрдам берарди. Қизиғи, ўша вақтгача Жамолиддиннинг йўли Ўзбекистоннинг энг таниқли юлдузларидан бири билан на футболчиликда ва на мураббийликда кесишганди. Қисқаси, Аллоҳнинг ўзи иккисини 2021 йили битта терма жамоада бирлаштирди. Жамолиддиннинг ўзи Жепаровга ишониб топширилган ўсмирлар терма жамоасига қандай келиб қолганини айтганида, ҳайратдан ёқа ушлагандим, тўғриси. Чунки икки ёш мураббийни ўзаро боғлайдиган бирор жиҳат йўқ эди. 2022 йилга келиб, Сервер ўз ихтиёри билан жамоани топширди. Шунда ЎФА Терма жамоалар маркази бўшаб қолган жойга Жамолиддин Раҳматуллаевни чорлади. Шу тариқа у март ойидан эътиборан ўсмирлар термаси бош мураббий сифатида ишга киришди. Аҳамият беряпсизми, январь ойида «Бунёдкор»да қайсидир маънода мураббий ўрнида кўрилмаган инсонга орадан атиги 2 ой ўтиб, терма жамоа топшириляпти. Ҳали бу бошланиши!
2022 йилнинг август ойида «Бунёдкор» академияси раҳбариятида ўзгариш рўй берди. Янги раҳбарият кутилганидек, турли ёш тоифасидаги жамоалар мураббийлар штабида ўзгаришларга қўл урди. Аллоҳнинг буюклигини қарангки, йил аввалида, январь ойида «Бунёдкор» U-19га яқинлаштирилмаган Жамолиддинни жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлашди. Янада аҳамиятли томони, Раҳматуллаев «Бунёдкор» U-19 бошқарувига тасдиқланганида, унинг ўзи терма жамоа билан хориж йиғинида эди. Ҳа, Аллоҳ хоҳласа, ўзи манзилда йўқ одамга ҳам лавозим бериб қўяверади. Буларнинг ҳаммаси январь - август ойлари оралиғида кузатилган ишлар... «Бунёдкор» U-19 жамоаси Жамолиддин қўл остига ўтишига қадар 10та ўйиндан кейин турнир жадвалида 11-ўринни банд этиб турганди. Мавсум якунида эса 4-ўринга кўтарилди. Хулоса ўзингиздан!
2022 йили ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, финал раундида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Мана, Раҳматуллаев жамоаси энди жаҳон чемпионати чиптасини ҳам ютди! Осиё чемпионати стартидан аввал «Телеграм» ижтимоий тармоғи орқали Жамолиддинга омад тилагандим. Гуруҳ босқичи ўйинлари якунлангач, унга бир неча марта қўнғироқ қилдим, аммо жавоб бўлмади. Одатда Жамолиддин каминага нисбатан бундай йўл тутмасди. Ҳаётда шахсларга нисбатан оптимист руҳда қараганим боисми, бу жавобсизликни муҳим ўйинларга тайёргарлик жараёни билан боғладим. Якунда худди шундай ҳам бўлиб чиқди. Кўпчилик билса керак, 2019 йилдан буён ҳаваскорлар ўртасида йўлга қўйилган «Пойтахт лигаси» мини-футбол мусобақасига бошчилик қиляпман. Йил бошидан бери Жамолиддинни мусобақанинг тақдирлаш маросимига таклиф этиш ва уни жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништиришни ўйлаб келаётгандим. Осиё чемпионатида Саудия Арабистони термасига қарши кечган муҳим баҳсдан кейин қўнғироқ қилсам, Жамолиддин алоқага чиқди. У аввалига олдинги қўнғироқларга жавоб беролмагани учун узр сўради: «Диққатни йўқотмаслик, чалғимаслик учун шу кунларда оилам билан ҳам алоқани узиб турдим...». Кейин унга «Пойтахт лигаси» турнири тақдирлаш маросимига таклифимни эслатсам, «Ака, Ўзи хоҳласа, Осиё чемпиони сифатида таништирасиз», деди ва доимгидек, омад тиласам, у ҳам одатдагидек «Дуо қилиб туринг», дея суҳбатни якунлади. Майли, ўсмирларимиз финалга чиқишмадими, чемпион бўлишмадими, шахсан менга энди аҳамияти йўқ. Асосийси, жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилди. Албатта, жамоамиз чемпион бўлганида, Жамолиддин бошчилигидаги мураббийлар штаби, персонал ходимлар ва футболчилар учун янада кўпроқ хурсанд бўлардик! Муҳими, кейинги ишларда Аллоҳнинг ўзи қўлласин!
Дарвоқе, бу мақола эмас, шунчаки, самимий фикрлар ва бўлган воқеалар баёни...
Фурқат НИШОНОВ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789