"Эспаньол" мураббийи: “Хали курашдан чиқмадик”

"Эспаньол" мураббийи: “Хали курашдан чиқмадик”

Испаниянинг "Эспаньол" клуби бош мураббийи Маноло Гонсалес 3 ноябр куни Ла Лиганинг 12-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Барселона" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.

“Биз рақобат руҳини тиклашимиз керак. “Атлетико”га қарши ўйинда буни уддалай олмаганимиз учун бўлажак ўйинларда энди  ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаслик ҳақида ўйлашимиз керак. Афтидан, ҳамма бизни курашдан чиқди деб ҳисобламоқда. Аммо, хали эрта”, — дея Гонсалеснинг сўзларини келтиради Jijantes FC нашри

Испания чемпионатининг 11-туридан кейин “Эспаньол” турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда (10 очко). Биринчи ўринда “Барселона” (30 очко), иккинчи ўринда “Реал Мадрид” (24 очко), учинчи ўринга эса  “Вилярреал” жойлашган (21 очко).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.