Диққат, ОФК ҳудудида яна катта ўйинлар вақти келди. 14 ва 19 ноябрь кунлари бўладиган ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичи ўйинлари гуруҳларда кўп нарсаларга ойдинлик киритиб бериши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам муҳим ўйинлардан бири остонасида турибди.
Вакилларимиз бугун Дохада Қатар термасига қарши майдонга тушадилар. Газетамизнинг 14 ноябрдаги сонида шу ва бошқа футбол оламидаги энг муҳим хабарлардан иборат қизиқарли мақолаларни ўқишингиз мумкин. Масалан,...
- ЖЧ-2026. Осиё терма жамоаларининг статистик таҳлили;
- Икки қадам босиш вақти;
- “Насаф” коллекциясида яна бир олтин медаль;
- Сўз навбати Абдуғафур Ҳайдаровга;
- Ибратли афсоналар;
- Танишинг, тезкор тўпурарлар;
- Энди Рафиньяни ҳамма яхши кўради;
- Тайрон, бу қандай ахмоқлик ва бошқа шу сингари қизиқарли материалларни нашримизнинг 90 (2199)-сонида ўқишингиз мумкин.
Ҳамиша бирга бўлайлик азизлар!