АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хосеп Гвардиоланинг чемпион жамоаси Англия терма жамоасининг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Калвин Филлипсни 45 млн. фунт-стерлинг эвазига ўз таркибига қўшиб олди.
«Лидс» вакилининг қайси жиҳатлари АПЛ гранди мутасаддиларининг эътиборини ўзига жалб этди? Қуйидаги материал айнан шу мавзуга бағишланган.
Футболчи тақдирини ҳал қилган ўйин
2020 йил октябрида АПЛ дебютанти «Лидс» ўз майдонида «Ман.Сити»ни қабул қилганди. Майдон эгалари ва маҳаллий мухлислар беллашувни анчайин хавотир билан, ижобий натижага умид қилмаган ҳолда кутиб олишди. Боиси, фаворит аввалги турда «Лестер»дан йирик (2:5) мағлубиятни қабул қилиб олган, энди бор аламини «Лидс»га сочиши аниқ эди. Марсело Бьелсанинг дадил фалсафаси асосида ҳужумкор услубда ўйнайдиган йоркширликлар «шаҳарликлар» учун ўта тансиқ ўлжа бўлишлари тахмин қилинганди.
Бироқ учрашув жанговар (1:1) дуранг билан ниҳоясига етди. Қудратли рақиб тинимсиз ҳужумлар уюштиришни мақсад қилган бўлсада, атиги иккита аниқ зарба йўллашга муваффақ бўлди, холос. Меҳмонларга ўйин бермаган «товуслар» сўнгги дақиқаларгача тўп назорати бўйича устунлик қилишди. «Лидс» намойиш этган ишончли ўйиннинг асосий сабабчиси Калвин Филлипс эди. Учрашув давомида у 6 марта ўз рақибларидан тўпни тортиб олди, 3 марта рақиб узатмаларини илиб олди ва Кевин Де Брюйнени бутунлай ишсиз қолдирди. Англиялик ярим ҳимоячининг сермазмун ўйини каталониялик мутахассисни шу қадар мафтун этдики, учрашув якунига етганидан кейин у айнан Филлипс билан қўл олиб хайрлашди.
«Ўйлашимча, ўшанда фаолиятимдаги энг ёрқин ўйинларимдан бирини намойиш этгандим. Шундан кейин ҳеч ким билан футболка алишмайдиган бўлдим. Чунки Гвардиола мени сеҳрлаб қўйганди. У ёнимга келиб, қўлимни маҳкам қисганча табриклади: «Табриклайман, ажойиб ўйин!» Бу мен учун унутилмас воқеа эди», - деганди Калвин бир ойдан сўнг.
Бьелсанинг таъсири
«Сити» бош мураббийининг қайсидир футболчига юксак баҳо бериши - ўта ноёб воқеа. Бироқ мазкур вазиятнинг яна бир эътиборли жиҳати шуки, ўз вақтида Гвардиола худди Филлипс каби ярим ҳимоя чизиғининг тубида ўйнаган, марказий хавбек ихтисоси нечоғли мураккаб эканлигини яхши билади. Бундан ташқари, ҳужумкор услубда тўп сурадиган жамоада таянч ярим ҳимоячиси зиммасига қанчалик оғир юк тушишидан ҳам хабардор. Бьельса бандасида Калвин ягона бузғунчи эди. Соддароқ айтганда, ҳимояни ҳужум чизиғи билан фақат у боғлаб турарди.
Бьельса - Пепнинг устози ва илҳомчиси. Уларнинг ғоялари деярли бир хил. Ривоятларга кўра, 2006 йилда айнан у билан учрашиш мақсадида Аргентинага парвоз қилган Гвардиола 11 соат тўхтовсиз равишда фақат тактика масаласини муҳокама қилишган. Бир йилдан кейин Пеп мураббийлик фаолиятини бошлаганди.
Калвин Филлипс айнан Бьельса даврида «очилди». Бунга қадар у шунчаки, 14 ёшидан клубда улғайган меҳнатсевар йигитча эди. Маҳаллий мухлислар уни эркалаб, йоркширлик Пирло дейишарди. Аслида, қиёслаш унчалик тўғри эмас, италиялик афсона узатмалар қироли эди. «Сити» дебютанти эса - рақиб ҳужумларини бартараф этувчи классик тўсиқ. Тўғри, ўнг оёғидан унумли фойдаланиши мумкин.
«Лидс» етакчиси
Бьельса Филлипсни Англия терма жамоаси ўйинчиси мақомига кўтарди - ҳозиргача Калвин миллий жамоа шарафини 23 марта ҳимоя қилишга улгурди, Евро-2020да тўлиқ иштирок этди. Атиги бир марта, жамоа чорак финалда Украинадан 4:0 ҳисобида устун келаётган палладагина ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берди. Шунчаки, мураббийлар унга дам беришга қарор қилишганди.
«Лидс» учун жиддий йўқотиш
Филлипснинг йўқлиги йоркширликлар учун анча қимматга тушиши мумкин - бусиз ҳам жамоа катта қийинчиликлар эвазига АПЛдаги ўрнини сақлаб қолди, энди етакчи бузғунчи йўқ. Бу шунчаки, оташин нутқ эмас, Бьельса эътирофидан кейинги хулоса:
«Филлипснинг юксак нуфузи ўйинга сезиларли таъсир этади, жамоадошлари унинг мақомини яхши ҳис этадилар. Ҳар қандай вазиятда ҳам, Калвин энг тўғри ечимни топа олади, ўзининг ишончли ўйини билан масъулият унга халал бера олмаслигини исботлаб, жамоадошларини руҳлантиради». Ҳа, «Лидс» ноёб иқтидордан жудо бўлди.
Фернандиньо вориси
Калвин айнан «Сити»да ўйнашни истаган, Пеп эса унда Фернандиньо ўрнини тўлдира оладиган муносиб номзодни кўра олди. 37 ёшли бразилиялик хавбек май ойида жамоани тарк этди. «Сити» Филлипсни арзонроққа харид қилиши ҳам мумкин эди: агар «Лидс» Чемпионшипга йўл олганида, 26 ёшли иқтидор 24 млн. фунтга баҳоланарди. Тўғри, 42 млн.ли баҳо ва 3 млн.ли бонус ҳам «шаҳарликлар»га малол келмади.
Гвардиола ҳам келишувдан мамнун. Энди у ҳужумкор жамоадаги шиддатли ўйинга мослашган таянч ярим ҳимоячиси бор. Филлипс барқарор, улкан иш ҳажмини бажара олади ва етакчилик сифатига эга. Биргина муҳим маълумот: англиялик ўйинчига бошланғич таркибда майдонга тушиш кафолатланган эмас.
Родрининг дублёри?
«Ман.Сити»да жаҳон миқёсидаги таянч ярим ҳимоячиси - Родри бор. Фаолиятининг энг ёрқин даврини ўтказаётган испаниялик футболчини таркибдан четлатиш осон эмасдек туюлмоқда. Гвардиола эса камдан-кам ҳолларда иккита таянч ярим ҳимоячисидан фойдаланади. Хуллас, Филлипснинг келажаги бобида ечимини кутаётган саволлар йўқ эмас. Ҳозирча, Калвин мавсумни захира ўриндиғида бошлаши эҳтимоли юқори. Албатта, вақти-вақти билан майдонга тушади. Ўтган мавсумда ўйиндаги дақиқалар бўйича Родри фақат Жоау Канселу ва Эдерсонга тенглаша олмади. Энди Филлипс туфайли у бир оз тин олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, уларда ёнма-ён тўп суриш имконияти ҳам бор.
Евро турнирида Калвин Деклан Райс билан ажойиб жуфтликни ташкил этган, асосий «қора» ишларни «Вест Хэм» таянч ярим ҳимоячиси ўз зиммасига олганди. Ана шу тажрибани «Сити»да қўллаш эҳтимоли жуда юқори:
Филлипс ўз ярим майдонидан олис узатмалар йўллашни хуш кўради, мана шу қобилияти Эрлинг Холандни тўп билан таъминлашда қўл келиши мумкин. Гвардиола ўз жамоасини янада вертикал услубга ўтказиш ниятида эканлиги норвегиялик ҳужумчи трансферидан кейин ойдинлашиб қолганди. Англия вакилининг трансфери бу тахминни тасдиқлади.
Ҳа, «шаҳарликлар» захира ўйинчиси мақомидаги футболчи учун 45 миллион фунтдан воз кечдилар. Бу билан жамоа янги мавсумда ЕЧЛ турнири ғолиблигини кўзлаган бўлса, ажабмас. Хўш, буни уддалай олармикан? Сиз нима дейсиз?
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789