АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мавсумни 5 учрашувдан иборат ғалабали серия бошлаган «Арсенал»нинг турнир жадвалини ҳақли равишда бошқариб бораётгани «тўпчилар»нинг сўнгги трансфер дарчасида самарали ишлаганликларини тасдиқлайди.
Жамоа таркибини айнан Микель Артета учун керакли футболчилар тўлдиришди. Дастлабки турларда жамоанинг барқарор ўйин кўрсатиши бир оз шубҳали кўринган бўлсада, «Фулхэм»га қарши беллашув хавотирни бартараф этди. Жамоанинг умумий муваффақиятида айниқса, норвегиялик ярим ҳимоячи Мартин Эдегорнинг ҳиссаси катта бўлди. Ҳар ҳолда, у сардорлик боғичи бежизга берилмаганлигини исботлади.
Сардор учун ёш тўсиҚ эмас
«Тўпчилар» етакчилик ролига каттароқ ёшдаги футболчини танлашлари керак эди, деган фикр ўринли эмас. Чунки «Арсенал» - АПЛнинг жорий мавсумдаги энг навқирон жамоаси. 23 ёшли норвегиялик хавбекнинг айнан бош мураббийга мақбул услубда тўп сураётгани ҳам муҳим аҳамият касб этади. Буни шахсан Артетанинг ўзи эътироф этди:
«Мартин 18 ойдан бери биз билан бирга. Назаримда, у клубимиз қадриятларига мос келадиган ўйинчи. Уни барча жамоадошлари ҳурмат қиладилар, клуб ходимлари ҳайратдалар. Мартин етарли тажрибага эга, 23 ёшда бўлишига қарамасдан, терма жамоанинг сардори. Ўйинга бўлган кучли иштиёқини ҳар куни намойиш этади, масъулиятли бўлишни ёқтиради. Албатта, уни қўллаб-қувватлаш лозим, бунга шубҳа йўқ. Бу айниқса, Мартиннинг ўзи учун муҳим».
Эдегор - ривожланиш бобида ёшидан ўзиб кетган ўйинчи. Бу борада Мадриддаги синов унга жуда қўл келди. Мадридликлар норвегиялик иқтидорни яқин келажакда қимматбаҳо иқтидорга айланишига умид қилган ҳолда харид қилишганди. Бироқ бундай катта босимни енгиш ҳаммага насиб этавермайди. Шу сабабли Эдегор асосий вақтини ўринбосарлар жамоасида ўтказди, кейин ижараларга йўл олди.
Аввалги савиясини тиклаб олишида футболчига «Витесс» ва Леонид Слуцкий яқиндан ёрдам беришган бўлсада, «Реал» даражасидан анча йироқ эди. Бундай вазиятда «Арсенал»га ўтиш энг яхши қарор бўлди. Орадан 1,5 йил ўтгач, Мартин етакчилар сафидан жой олди. Испанияда тобланган ярим ҳимоячи «тўпчилар» таркибида улкан иш ҳажмини бажариш билан ўзига билдирилган ишончни оқламоқда.
Майдоннинг иккала ярмида ҳам фойдали
Тўпни олдинги чизиққа етказиш масаласида Эдегор бугунги «Арсенал»нинг ўта муҳим ўйинчисидир. Артета норвегиялик шогирдига юксак ишонч билдириб, эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини берди. Натижада ярим ҳимоячи бор куч-маҳоратини намойиш этмоқда.
Мартиннинг кучли жиҳати - майдондаги ҳаракатланишида. У «4х2х3х1» схемасида номинал «ўнлик» ҳисоблансада, ўйинни майдоннинг турли ҳудудларида ўтказади.
Биринчидан, тўпни қабул қилишда қўшимча вариантларга зарурат юзага келганида, у таянч ҳудудига қайтади. «Фулхэм» билан кечган баҳсда «Арсенал» Марко Силванинг ўта самарали прессингига дуч келганди. «Тўпчилар» схемани 3 нафар марказий ўйинчига ўзгартирган бўлсаларда, рақиб деярли барча ҳудудларни ёпишга улгураётганди. Жака чап қанотда босимни ошириш мақсадида олдинга ўтгач, Эл-Ненни ёлғиз қолганди. Бу вазиятда Эдегорнинг мисрликка яқинлашиши прессингдан тезроқ чиқиб кетишни таъминлади.
Иккинчидан, ҳужумдаги ёрдами. Бу борада ҳам Мартиннинг тўпсиз ҳаракатлари ўз самарасини берди. У керакли паллада қанотларга ўтар ёки марказда қоларди. У синчковлик билан тўпни эгаллаган жамоадошини кузатар ва шунга қараб позициясини ўзгартирарди. Кўпинча Эдегор ўз таъқибчисини марказдан олиб кетарди ёки бўш ҳудудга ўтиш орқали жамоадошларига тезкор рейд уюштириш имконини яратарди.
Мартиннинг роли шу билан якунланиб қолмайди. Прессингда ҳам у доимо фаол ҳаракатланади. «Лестер»га қарши беллашувда норвегиялик хавбек таянч ярим ҳимоячиси Уилфрид Ндидини қўриқлаган, шу боис «тулкилар» қанотлардан ҳужумга ўтишга мажбур бўлишганди. Лондонликлар бунга тайёр эдилар.
Жамоанинг устун жиҳатлари тезлик ва қанотларнинг ишончли ҳаракати эканлигини Эдегор алоҳида таъкидлайди. Марказий ва қанот ҳимоячиларини ҳисобга олмаганда, тўп айнан унга узатилади. Натижада норвегиялик ярим ҳимоячи ҳар бир учрашувда ўртача 52та узатмани амалга оширади ва ўйиннинг энг фаол иштирокчиларидан бири бўлади.
Ҳозирги «Арсенал» - «соҒая бошлаган» клуб нишонаси
Арсен Венгер даврининг сўнгги йиллари ва ундан кейинги дастлабки йилларда «Арсенал» аянчли холатга тушиб қолганди. Селекционерлар бир қатор савияли ўйинчиларни (Ляказетт, Обамейянг, Пепе, аввалига - Гендузи) ва мураббийларни (Эмери) Лондонга олиб келишган бўлсада, амалда вазият ўзгармади.
Ҳатто Микель Артета ҳам дастлабки мавсумларида сезиларли силжишга эриша олмади. энди аввалги изланишлар, кўрилган чора-тадбирлар аста-секин ўз самарасини бера бошлади. Олдинги чизиқ вакиллари касбдошлари ўрнини тўлдириш билан биргаликда, бир-бирларининг устун жиҳатларини тасдиқламоқдалар. Қанотлар тезкорлик билан ҳудудларни ёпиб, тўп йўлида ишончли тўсиқ бўлишмоқда. Лекин марказий ҳимоячилар ҳаракатлари мукаммал эмас. (тўғри, хатоликлар ҳаммада бўлиши мумкин)
«Арсенал»нинг ажойиб стартини инкор этмаган ҳолда, АПЛ мавсуми доимо узун ва кескин бўлишини ҳам ҳисобга олиш кераклигини эслатиб ўтамиз. Жамоанинг барқарор иштирокини таъминлаш учун захира ўриндиғи узун бўлиши талаб этилади. Микель Артета натижаларга баҳо беришда анчайин вазмин бўлишга чорламоқда:
«Жамоа учун ҳар бир ғалаба - улкан куч-қувват манбаи. Унга эришиш ўта ёқимли. Биз хатога йўл қўйдик ва рақиб бизни жазолади. Бироқ кейин муаммога қандай муносабатда бўлганимиз, мухлислар билан алоқаларимиз, ғалаба қозонишни истаган ўйинчиларимиздаги ишонч ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатди. Келаси ҳафтада бизни 2та учрашув кутиб турибди. Уларга яхши тайёргарлик кўриб, яхши спорт формасини тиклаб олишимиз лозим. АПЛдаги ҳар бир ўйин - жиддий синов. Бу фақат мавсумнинг бошланиши. Биз ўта узун ва мураккаб марафонда иштирок этаётганимизни унутмаслигимиз керак»
«Ливерпуль», «Ман.Сити», «Челси» каби гигантлари бор чемпионатда ғолиблик ҳақида гапиришдан фойда йўқ, албатта. Лекин Мартин Эдегорнинг фаоллиги эвазига инқироздан фориғ бўлаётган «Арсенал»нинг стартдаги ғалабалар серияси мақтовга лойиқ.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789