АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Август ойи охирида «МЮ» «Бавария»ни Бундеслигадаги ўта ашаддий рақибидан фориғ қилишга жуда яқин турганди - трансфер дарчасининг сўнгги кунларида «қизил иблислар» «Боруссия М.» дарвозабони Ян Зоммерга қизиқиб қолишган, лекин якунда «Ньюкасл» посбони Мартин Дубравкани танлашганди.
Ваҳоланки, Ян бир неча кун аввал Мюнхенда «Бавария»дан очко тортиб олган (1:1), бунинг учун 19та (!) сэйвни намойиш этиб, Бундеслига рекордини ўрнатганди.
Футболни деб мактабдан кетди, Лихтенштейн клубини Швейцария чемпионатига олиб чиқди
Ян 1988 йилнинг 17 декабрида, Швейцариянинг 15000 аҳолиси бўлган Морж шаҳарчасида дунёга келди. Онаси молия соҳасида, отаси координатор лавозимида ишлайди. Лекин 5 йилдан кейин унинг оиласи Цюрих яқинидаги шаҳарчага кўчиб ўтди.
Айнан шу ерда 5 ёшли болакай футболга қизиқиб қолди. Ота-онаси уни маҳаллий «Херлиберг» академиясига олиб боришди. Ян уларга ва мураббийга дарвозабон бўлмоқчи эканлигини айтди. Эҳтимол, бу ирсият таъсиридир: ёш Зоммернинг амакиси ва отаси дарвозабон бўлишган, аммо профессионал даражага чиқа олмагандилар. Бир неча йилдан кейин Ян Буффондан илҳом олишини айтганди.
2003 йилда Зоммер «Конкордия» фарм-клуби орқали «Базель»дан жой олди ва дастлабки қийинчиликларга дуч кела бошлади. Биринчидан, Ян декабрда туғилгани боис, барча жамоаларнинг энг кичкинтойи бўларди. Иккинчидан, табиат унга дарвозабон учун энг зарур жиҳат - баланд бўйни бермаганди.
15га чиққанида Ян «Базель» билан илк профессионал шартномани имзолади. Лекин асосий жамоада у 3-рақамли дарвозабон эди. Шу сабабли уни кўпинча ўринбосарлар жамоасига жалб этишарди. Ян эса 19га чиққанида ижарада ўйнаш истагини билдирди. Ўшанда Ян икки йўлдан бирини танлаши талаб этилганди. Ота-онаси унинг ҳар қандай қарорини маъқуллашларини билдирдилар. Бир неча кундан кейин Зоммер Лихтенштейннинг «Вадуц» жамоаси билан Швейцариянинг 2-дивизионида (Лихтенштейннинг ўз чемпионати йўқ) ўйнайдиган бўлди.
«Сургун»даги саргузаштлар Зоммер учун анча муваффақиятли кечди. УЕФА Кубоги турнирида омадсизликка учраган «Вадуц» (Грузиянинг «Динамо»сидан енгилган) ички чемпионатда олий дивизионга кўтарилди. Ян эса 3 йилдан кейин «Грассхоппер»га йўл олди. «Базель»га қайтгач, бир йилдан кейин асосий дарвозабон Франко Костанцо ўрнини тўлдирди. Шунингдек, U-21 тоифасидаги Евро турнири ҳам ёш дарвозабон учун маҳорат мактаби бўлди: Швейцария Испаниядан кичик ҳисобда енгилган финал баҳсида Ян ўз дарвозасидан тўп олиб чиққанди.
Ички мусобақаларда Зоммер «Базель» сафида чемпион ва Кубок соҳиби бўлди, ЕЧЛда нимчорак финалгача етиб борди. Мавсум охирида эса Ян терма жамоадаги дебютини нишонлади - Руминияга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин назорат ўйинларида мунтазам майдонга тушди.
Гладбахга Тер Штеген ўринбосари бўлиб келганди, энди у - клуб рамзи
2013|2014 йиллар мавсумига қадар Ян Зоммер қаторасига 4 марта шоҳсупани забт этди, еврокубокларда ўзини кўрсатди. ЖЧ-2014 арафасида Зоммернинг иш столида Марк-Андре тер Штегенни «Барселона»га беришга тайёрланаётган «Боруссия М.»нинг шартномаси пайдо бўлди.
Мазкур «рокировка» ўта муваффақиятли чиқди: Яннинг бўйи германиялик касбдошиникидан 4 см.га пастроқ (183 га 187), жамоа ҳужумларини қисқа узатма ёки қўл билан аниқ улоқтириш эвазига ажойиб тарзда бошлайди. Рақиб зарбаларини қайтаришда ҳам чакки эмас.
Табиийки, гладбахлик мухлислар дебютантдан кўп нарсаларни кутишганди. Боз устига, у мухлислар ёқимтойи ва маҳаллий тарбияланувчи ўрнини эгаллаганди. Асосий таркибдан жой олиш учун айниқса, сўнгги чизиқ позицияси соҳиби немис мактаби тарбияланувчиларидан устун эканлигини исботлаши талаб этиларди.
Ниятига яраша деганларидек, тер Штеген каталонияликлар сафида бошланғич таркибдан ўрин олгунга қадар «Боруссия» қаторасига 10та ўйинда мағлубиятсиз серияни қайд этди, унинг 5таси Янга тегишли эди. Омадли серияга Дортмунднинг номдош жамоаси нуқта қўйди. Таажжубки, дортмундликлар Зоммер дарвозасини 15 марта нишонга олган бўлсаларда, уни енга олмадилар. Ғалабани эса Кристоф Крамернинг автоголи совға қилганди. Умуман, Зоммернинг ўйинлари - чинакам шоу.
Евро-2020 турнирида Зоммер миллат қаҳрамони унвонига сазовор бўлди: кўчаларнинг бири унинг номини олди
2019 йилдаги ЕМЛда Ян Серхио Рамоснинг 2та зарбасини қайтарди - ақлдан озиш ҳеч гапмас! Чунки Рамос бунгача қаторасига 25та пенальтини голга айлантирган футболчи эди.
Ўтган йили швейцариялик «пенальтилар кушандаси» Жоржиньони «нуқта»дан гол уриш имкониятидан, Италияни эса ЖЧ-2022 йўлланмасидан маҳрум этди.
Умуман, 2021 йил Ян Зоммер фаолиятидаги энг ёрқин давр бўлди. Евродаги мукаммал ўйинларидан кейин уни нафақат доимий мухлислар, ҳатто уй бекалари ҳам таниб олишди. Турнирда Ян 21та зарбани қайтариб, жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Асосий қаҳрамонлиги - 1|8 финалда французлардан устун келганлиги. Ўшанда у 5та аниқ зарбани бартараф этган, кейин пенальтилар сериясида Мбаппенинг ҳал қилувчи зарбасини қайтарганди.
Испания терма жамоаси билан бўлган чорак финал баҳсида Ян 10та сэйвни намойиш этиб, турнир рекордини ўрнатди. Ҳа, Швейцария пенальтилар сериясига кўра, Евро билан хайрлашди. Бироқ бу масалада дарвозабонга эътироз йўқ. Ҳар ҳолда, у Родрининг зарбасини қайтарганди.
Учрашув якунида жамоани танқид қилиш ҳеч кимнинг хаёлига келмади. Аксинча, ажойиб ўйинлар учун миннатдорчилик билдириб, Зоммер шарафига кўчалар ва ҳатто шаҳар дарвозаси номларини унинг исм-шарифи билан ўзгартиришни таклиф этишди.
Албатта, кўпчилик қатори Зоммернинг ҳам ушалмаган орзулари йўқ эмас. У ҳанузгача топ-клубда ўйнамаган. Эҳтимол, «МЮ» варианти у учун сўнгги поезд бўлгандир. Лекин Ян бундан афсусда эмас: «Мен жуда бахтиёрман. Бошқачароқ айтганда, ўзимни ҳеч қачон ҳозиргидек ҳис этмагандим».
Қисқаси, Зоммер энди 33га чиқди - у каби моҳир дарвозабонларнинг асл даври шу ёшда бошланади. Қолаверса, қаҳрамонимиз футболда «дарвозабон - ярим жамоа» эканлигини исботлади, ҳикматдаги «ярим» иборасини «бутун»га алмаштиришга жуда яқин келди. Бўш келма, Ян!
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789