АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўтган мавсумда хизматига яраша эътиборга лойиқ кўрилмаган «Интер»нинг камситилиши жорий мавсумда ҳам такрорланади, шекилли...
Ҳеч бўлмаганда, айрим ОАВда. Бироқ Симоне Инзагининг ижодкорона меҳнати жамоа ўйинларида сезилмай қолмаяпти. Қизиғи шундаки, Хавининг «Барселона»даги ўриндоши хусусидаги қизғин мунозараларда Инзаги номини энди тилга ола бошладилар.
Ҳозир Симоне «Сан-Сиро»да ва Истанбулдаги мағлубиятга қарамасдан, 2025 йилгача амал қиладиган манфаатли шартнома билан тақдирлашганидан бахтиёр эканлигига шубҳа йўқ. Лекин одатда буюк мураббийларни доимо топ-клубларга боғлашади. Таажжубки, Инзаги ўша буюкларнинг бири эмас. Ёки аввалги рўйхатларда ҳам бўлмаган.
Айни паллада Юрген Клоппнинг ёзда жамоани тарк этишига оид қароридан нима қилишни билмай қолган «Ливерпуль» янги мураббийни изламоқда. Томас Тухель ва Эрик тен Хаг эса кучли босим остидалар. Уларнинг бири босимни кўтара олмади, иккинчиси сўроқ остида. Бу номдор икки жамоа бошқарувини ким ўз зиммасига олиши хусусидаги баҳс-мунозараларда ҳам Инзагини тилга олишмади. Қизиқ, нима учун? Айримлар сўнгги бир йил ичида Симоне «Интер»да кучли босим остида қолгани, савияси пасайиб кетган жамоанинг етакчи квартетдан жой олиши хавф остида қолганлигини айтишади. Бироқ «нерадзурри» бош директори Жузеппе Маротта «клуб ҳеч қачон, бир сонияга бўлсада мураббийни алмаштириш ҳақида ўйламаганлигини» таъкидлаганди.
Бунинг асосий сабаби шуки, 2021 йилнинг нотинч ёзида Антонио Конте, Ашраф Ҳакими ва Ромелу Лукаку клубни тарк этишгач, айнан Инзаги мураккаб вазиятга барқарорлик бахш этганди. Контенинг кетишига клуб мутасаддилари пандемия оқибатида юзага келган молиявий муаммолар туфайли етакчи футболчиларни сотиб юборишгани сабаб бўлганди. Буни тушуниш мумкин, лекин асосий ярим ҳимоячи Кристиан Эриксеннинг ўйинда танаффус олишига ва Лукакунинг «Челси»га ўтишига ким ва нима учун рухсат берганини тушунишнинг умуман иложи йўқ.
Инзаги ўз жамоасини айнан бельгиялик ҳужумчи атрофида шакллантиришни мўлжаллаган, ҳатто жамоани қабул қилишдан аввал у билан маслаҳатлашиб олганди. Омадсиз ёз фаслидан кейин «Интер» вице, президенти Хавьер Занетти эса мухлисларни «машаққатли ва мураккаб мавсум»дан огоҳлантирганди. Шунингдек, клуб афсонаси Симоненинг самарали иш олиб бораётганлигини таъкидлаб ўтганди. Янги бош мураббий эса кутилганидан ҳам яхшироқ иш юритди.
Скудеттонинг йўқлиги аламли зарбага айланди: «Интер» чемпионатдаги 9та финалнинг 8тасида ғалаба қозонди, лекин «Болонья»дан қабул қилган ҳалокатли мағлубият туфайли ғолибликни «Милан»га бериб қўйди. Шунга қарамасдан, Инзаги жамоани Италия Кубоги турнирида шоҳсупага олиб чиқди, 10 ичида илк марта «нерадзурри» ЕЧЛнинг 1|8 финалида ўйнади. Евроаренадаги ўтган йилги иштирок муваффақиятли бўлди: Симоне икки марта Хавидан устун келди, «Интер» эса «Барселона»дан 4 очкони юлиб олди. Жамоадаги ички муаммоларни писанд қилмаган ҳолда, Симоне жамоаси қишки танаффусдан кейин ҳам халқаро аренадаги шиддатли парвозни давом эттирди. «Порту» ва «Бенфика» тўсиқларидан ўтган «Интер» кейин «Милан»ни икки марта таслим этди ва қудратли «Манчестер Сити»га қарши ҳал қилувчи баҳс йўлланмасини қўлга киритди. Эътиборли жиҳати шундаки, Истанбулда қайд этилган 0:1 ҳисобидаги мағлубият Инзагининг миланликлар клуби билан қайд этган ягона омадсизлиги бўлди. Мураббий «Сан-Сиро»га келганидан кейин Италия Кубогидаги 2та, Италия Суперкубогидаги 3та ҳал қилувчи беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди.
Ана шу ягона мағлубият нафақат иш берувчилар, балки ўйинчилар ўртасида ҳам Симоненинг обрў-эътиборини ошириб юборди. Дарҳақиқат, Инзаги даврида «Интер»нинг ўйини тубдан ўзгарди, мураббий барча шогирдларининг ишончини қозонди. «Биз юқори прессинг услубида ўйнаймиз, у бизга тўпни рақиб ярим майдонида эгаллаб олиш, дарвозани забт этиш шароитини яратиш ва рақиб ўйинчиларини тўхтатиб қолиш имкониятини беради», - деганди жамоанинг тўпурар ҳужумчиси Лаутаро Мартинес. Инзаги даврида юксак савияга кўтарилган ҳужумчи ҳозир ўз фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумни ўтказмоқда. Мартинес ёлғиз юлдуз эмас. Симоненинг аввалги жамоаси - «Лацио»дан ўтган Франческо Ачерби ҳам мураббий ишончини тўла оқламоқда. Федерико Димарко эса жаҳон футболидаги энг ишончли қанот ҳимоячиларидан бирига айланди, Ҳоқон Чалханоглу плеймейкер позициясидаги чинакам кашфиёт мақомини олди. Бу футболчилар юксак савиядаги ўйинлари учун Симонедан жуда миннатдорлар.
«Унинг футболчилар билан мулоқоти, ўзини тутиши биз учун муҳим аҳамиятга эга. У доимо ғалаба қозонишни истайди, ҳаракатларимиз секинлашиб қолганда жаҳли чиқади. Лекин машғулот тугагач, бағри кенг, беозор инсонга айланади ва исталган мавзуда мириқиб суҳбатлашади», - дейди Ҳоқон.
Маротта эса клубга келганидан бери «Интер»нинг бунчалик ишончли тўп суришига дуч келмагани, бунга ўтган мавсумда барча танқид ва босимларга дош берган ва ўз вазифасини талаб даражасида уддалаган Инзаги сабабчи эканлигини тан олганди. Якунда Симоне ғолиблик менталитетига эга бўлган қудратли жамоани шакллантира олди. Ҳозир унинг шогирдлари 2-ўриндаги «Милан»дан 14 очкога узоқлашган ҳолда, чемпионлик масаласини деярли ҳал қилиб қўйишди.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789