АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Эҳтимол шу кунларда «Аякс» «Манчестер Сити» ёшлар жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Карлос Борхес Форбсни 14 млн. еврога харид қилгани ҳақидаги хабар сизга етиб бормагандир.
Ҳа, «шаҳарликлар» бонус сифатида яна 5 «лимон»ни ҳам қуртдек санаб оладилар. Ваҳоланки, Борхес асосий таркибда бирор марта майдонга тушмаган, аммо Премьер-лига 2 сафида у ёшлар чемпионатини 21та гол билан якунлади. Энг яқин таъқибчиси ундан 5та голга ортда қолди. Бундан ташқари, Карлос турнирда 11та ассист билан учинчи бўлди, «Сити» эса шоҳсупага кўтарилди.
Нимага шама қилаётганимизни пайқадингизми? Ёшлар жамоаси сўнгги трансфер дарчасида ўз ўйинчилари сотувидан 45 млн. евро даромад олди. Умуман, «Манчестер Сити»да академия тарбияланувчиларини сотиш бўйича поток тизими жорий этилган. «Сити»ни тарк этаётган ўйинчи ҳужжатига уни қайтадан харид қилиш имконияти ва бўлажак олди-сотдидан оладиган фоизи ёзиб қўйилади. Бунга Ромео Лавиа трансфери яққол мисол бўла олади. Бельгиялик таянч ярим ҳимоячиси ўтган йили 14 млн. еврога «Саутгемптон»га сотиб юборилганди. «Авлиёлар» Чемпионшипга тушиб кетган бўлсаларда, Ромеонинг ўйинлари топ-клублар эътиборини тортди. «Сити» уни 40 млн. евро эвазига 1 йилдан кейин қайтариб олиши мумкин. «Ливерпуль» ва «Челси» эса ҳозирнинг ўзида 50 млн.ни санашга тайёр. Келишув амалга ошса, «Сити» 10 миллионга эга бўлади. Қисқаси, академия сўнгги йилларда клубнинг сермаҳсул даромад манбаига айланди.
«Манчестер Сити» академияси Англияда гегемонлик қилмоқда: уй мусобақаларида ғолиб чиқиб, суперюлдузларни тарбияламоқда
Нима учун «шаҳарликлар» талабаларига талаб кучли? Чунки уларнинг ёшлар жамоалари инглиз футболида етакчилик қилишмоқда. Охирги 3 йил мобайнида «Сити» ёшлари АПЛ-2 ва АПЛ U-18да шоҳсупадан тушганлари йўқ. Ундан аввал Англия Кубогини ҳам қўлга киритган эдилар. Ҳозирча УЕФА ўсмирлар лигасидаги натижалар талаб даражасида эмас, лекин тез орада уларга ҳам ғалабалар келиши аниқ.
Академиядаги шиддатли тараққиётга унинг битирувчилари яққол мисол бўла олади. Фил Фоден - «Манчестер Сити» етакчиларидан бири. Коул Палмер ва Рико Льюислар ўтган мавсумда треблга эришган жамоанинг муҳим аҳзолари эдилар. Гэвин Базуни ва Самуэль Эдозининг муваффақиятлари ўта ёрқин бўлмасада, мунтазам равишда майдонга тушдилар. Ромео Лавиа «сургун»да порлагани ҳақида айтиб ўтдик. Ҳимоячи Тэйлор Харвуд,Беллис Венсан Компанининг «Бёрнли»сига АПЛга қайтишида сезиларли ёрдам берди. Жеймс МакЭйти ва Томми Дойллар «Шеффилд»даги самарали ўйинлари туфайли элитага йўл олдилар.
Бошқа бир битирувчи Феликс Нмеча ёзда 30 млн. евро эвазига «Вольфсбург»дан «Боруссия Дортмунд»га ўтди. Унинг укаси Лукас ҳозир жароҳатини даволамоқда, лекин соғломлик даврида «бўрилар» шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Жереми Фримпонг («Байер»), Анхелиньо («Галатасарой»), Браим Диас («Реал»), Эрик Гарсия («Барселона») - буларнинг барчаси ҳеч бўлмаганда 2 йил Англия чемпионлари академиясида таҳсил олишган.
Шу йилнинг июнида Англия ёшлар терма жамоаси Евро-U-21 турнирида ғолиб чиқди. Испанияга қарши ҳал қилувчи баҳсда инглизлар таркибида «Сити»нинг 4 нафар вакили, дарвозабон Траффорд, ҳимоячи Харвуд,Беллис, ярим ҳимоячилар Палмер ва Дойл майдонга тушдилар. Испанлар сафида эса «Сити» ўйинчиси Серхио Гомес ва академия вакили Адриан Бернабелар тўп суришди.
«Шаҳарликлар»нинг улкан скаутлар тармоғи кўп ҳолларда ноёб иқтидорларни фақат мўмай даромад илинжида излаб топишади. Масалан, ҳимоячи Педро Поррони «Жирона» ва бошқа жамоаларга ижарага беришди, «Спортинг»га 9 млн. еврога сотиб юборишди. Кейин лиссабонликларнинг такрорий сотувидан 10 млн.га яқин даромад олишди. Ибрат олишга арзийдиган ишбилармонлик. Боз устига, МФП қоидаларини бузмаган ҳолда топилган мўмай даромад.
«Сити» академияси 200 млн. фунтга баҳоланганди. Ҳозир у Пеп услубида фаолият юритмоқда
Шайх Мансур «Манчестер Сити» тасарруфини ўз ихтиёрига олганидан кейин жумладан, шундай деганди: «Биз шунчаки, юлдузлар жамоасини эмас, балки келажак учун асқотадиган илғор тизимни яратамиз». Ҳозир бу ҳикматли шиор академия машғулотлар мажмуасининг деворига ёзиб қўйилган.
Академия қурилиши 2011 йилда бошланганди, 2014 йилда уни фойдаланишга топширишди. Бунинг учун 200 млн. фунт сарфланди - ўта йирик харажат. Академияда 7000га яқин (қизлар жамоалари билан биргаликда) шуғулланишлари мумкин. Янги очилган пайтида академияда 16та футбол майдонлари бор эди. Кейинчалик улар клуб афсоналари номларини оладилар. Масалан, Жо Харт, Яя Туре...
«Шаҳарликлар» лойиҳасидан «Челси»дагилар нусха кўчиришди - қудратли академия Роман Абрамович жамоасига юлдузларни тарбиялаш, бутун дунё ёшлари эътиборини жалб этиш ва трансферларда даромад олиш имкониятини берди. «Манчестер Сити»ни қабул қилган Хосеп Гвардиола раҳбарият олдига академиядаги барча жамоалар ягона услубда таҳсил олиши талабини қўйди. Шу сабабли Фил Фоден каби битирувчиларнинг асосий жамоага мослашуви ўта муваффақиятли чиқди. Дарвоқе, Фил айнан манчестерлик йигит, академия билан биргаликда улғайган. Академия фойдаланишга топширилган паллада Пабло Сабалета энди клуб яқин йиллар ичида нафақат Англия, балки Европада ҳам гегемон клуб мақомига кўтарила олмаса, ўзини оқлаш учун баҳона топа олмаслигига шама қилганди. «Сити» ўзини оқлаш учун баҳона қидириш заруратига эҳтиёж сезмади - клуб футболидаги барча мавжуд совринларни қўлга киритди. Академия эса муваффақиятга улкан ҳисса қўшди. Ҳеч бўлмаганда, молиявий жиҳатдан.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789