АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЎФА расман тасдиқлади: Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунлари Тошкентда йиғин олиб боради ва унинг доирасида Қозоғистон термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Режага кўра, учрашув 16 ноябрь куни соат 18:00да «Пахтакор» стадионида бошланади. «ЎФA охирги вақтлар Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган миллий жамоамиз учун кучли спарринг-рақиблар танланмоқда. Қозоғистон термаси Европа Миллатлар Лигасида муваффақиятли қатнашиб, «В» лига йўлланмасини қўлга киритди. Минтақамиздаги энг кучли жамоалар қарама-қаршилиги, ўзига хос дерби мухлислар томонидан узоқ кутилган ва катта қизиқиш уйғотадиган воқеага айланиши, шубҳасиз», - дейилади ЎФА хабарида. Айтиш жоиз, 2020 йили Қозоғистон миллий жамоаси ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишдан воз кечганди. Ўшанда қўшниларимизни бошқарган чехиялик мутахассис Михал Билек УЕФА аъзосининг Осиё жамоаси билан ўйнашидан маъно йўқлигини айтгани ҳақида хабарлар чиққанди. Умуман, Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий жамоалари охирги марта 2007 йили Шимкент шаҳрида ўтказилган «Алма-ТВ» кубоги доирасида тўқнаш келган ва ҳакамлик можароси билан ўтган ўйин 1:1 ҳисобида якунланганди. Икки жамоа тарихда жами 6 марта тўқнаш келган бўлиб, Ўзбекистон термаси уларда 2та ғалаба, 3та дуранг ва 1та мағлубият қайд этган.
Ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришилганини Қозоғистон футбол федерацияси ҳам тасдиқлагани. Бу ҳақда хабар берган sports.kz сайти мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Магомед Адиев фикрларини ҳам ёритди. «Ўзбекистон миллий жамоаси - Евро-2024 саралашига тайёргарлик жараёнида жуда яхши рақиб. Бўлажак ўйин мураббийлар учун кўп маълумотлар тўплаш имконини беради. Ўзбекистон термаси сифатли футболчиларга эга. Европа чемпионати саралашида ўйнайдиган йигитларимиз имкониятлари ва салоҳиятларини яна бир бора синовдан ўтказамиз. Қисқаси, бўлажак ўйин жуда қизиқарли ўтишига аминман». Сайт transfermarkt.de портали маълумотлари асосида икки жамоа футболчиларининг трансфер қийматини ҳам солиштириб чиқди. Ўзбекистон миллий жамоаси вакилларининг умумий трансфер суммаси 25,65 миллион еврони ташкил қилаётган бўлса, Қозоғистон бош жамоасида бу кўрсаткич 17,15 миллион еврога тенг. Трансфер суммаси бўйича ҳар икки жамоа аъзолари ичида Элдор Шомуродов яққол ажралиб турибди - 8 миллион евро. Қозоғистон миллий жамоасининг энг қимматбаҳо футболчиси - бу ЦСКА (Москва) шарафини ҳимоя қилаётган Бахтиёр Зайнутдинов (3,5 миллион евро).
***
15 ЙИЛЛИК ТАНАФФУСДАН КЕЙИН...
Ўзбекистон миллий жамоаси 16 ноябрь куни Тошкентда Қозоғистон термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар тарқатди. Айтиш ўринли, икки жамоа охирги марта 2007 йили «Алма ТВ» кубоги доирасида тўқнаш келган ва 1:1 ҳисобида якунлаган ўйин жанжаллар билан ёдда қолганди. Ўшанда бош ҳакам мезбонларга яққол ён босган, якунда жиддий эътироз билдирган Анвар Солиев майдондан четлатилганди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон термалари ўртасидаги барча ўйинлар
16.07.1992. Қозоғистон - Ўзбекистон - 1:0
14.10.1992. Ўзбекистон - Қозоғистон - 1:1
13.04.1994. Ўзбекистон - Қозоғистон 1:0
20.09.1997. Қозоғистон - Ўзбекистон - 1:1
25.10.1997. Ўзбекистон - Қозоғистон - 4:0
11.03.2007. Қозоғистон - Ўзбекистон - 1:1
Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг «Телеграм»даги каналида маълум қилишича эса, ўртоқлик ўйини масаласида ҳали тўлиқ келишувга эришилмаган. «Қозоғистонлик ҳамкасбларнинг айтишларича, Ўзбекистон термаси билан ўйин борасида музокара жараёни ҳали якунига етмаган. Бунинг сабаблари бор. Икки жамоа ҳам 16 ноябрь куни ўйнашдан манфаатдор, бироқ Қозоғистон футбол федерациясида УЕФА олдида муайян мажбуриятлари бор. Европа жамоалари ўртоқлик ўйинларининг ташкилотнинг тўлиқ назоратида ўтиши лозим», - деб ёзди Никимбаев.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789