АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Ланс» ёзнинг сўнгги оқшоми ўз майдонида «Лорьян»ни 5:2 ҳисобида маҳв этди.
Бироқ финал ҳуштаги янграганидан кейин ҳам мухлислар ўз ўринларидан қўзғалишмади. Чунончи, уларни олдинда клуб ҳаётидаги яна бир муҳим воқеа кутаётганди - чин сардор Секо Фофана билан янги шартнома тузиш маросими. Тадбир ўта дабдабали тарзда ташкил этилди: футболчи номини жўр бўлиб олқишлаётган 37000 мухлис, жамоадошлар томонидан тизилган ҳурмат йўлакчаси, марказий доира ичига қўйилган стол ва андаккина фейерверк...
Секо Фофананинг ўзи жароҳат туфайли ўша ўйинда иштирок этолмади, майдонга эса кўзларида ёш билан тушди. У шартнома қоғозига тезда имзо чекди ва клуб раҳбариятидан «Сардор Секо-2025» ёзуви туширилган футболкани қабул қилиб олди. «Бу ерга келганимда, асосий мақсадим босқичма-босқич ривожланиш эди. Ўйлайманки, жорий мавсум анча узоққа боришга қодирмиз», - деди сардор мухлисларга юзланиб. «Ланс» бош директори Арно Пуиль ҳам қувончини яшириб ўтирмади: «Секо билан шартнома муддатининг узайтирилгани - клуб барқарорлик йўлини тутгани белгиси. Фофана сафимизга қўшилган кундан эътиборан лойиҳани амалга ошириш йўлида майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам бор куч-маҳоратини сарфламоқда. Ана шу фидойилиги эвазига чин сардор ролида мухлислар меҳрини қозонди ва ёш футболчилар учун асл профессионаллик намунасига айланди». Дарҳақиқат, ҳозир «Ланс»да ҳаммаси рисоладагидек кетмоқда: жамоа Лига 1нинг дастлабки 11та турида атиги бир марта мағлубиятга учради ва 7та ғалаба ҳамда 3та дуранг эвазига 24 очко жамғариб, турнир жадвалининг етакчи учлигида бормоқда.
Сардор Секо - ҳужумкор ярим ҳимоячи. Ёзда уни «ПСЖ» ўз томонига оғдирмоқчи бўлди. Фофана - «Париж» («ПСЖ» эмас) клуби тарбияланувчиси. У «Манчестер Сити» ёшлар жамоасида ҳам маълум муддат шуғулланган. «Ланс»га эса 2020 йили «Удинезе»дан ўтди. Ўшанда клуб трансфер учун 8,5 млн. евро ажратишдан тийилмади. Тўғриси, бу Лига 1га қайтган клуб учун жиддий харажат эди. Эътиборли томони, Фофана ўша вақт Англия жамоалари ва «Аталанта»дек ҳужумкор клуб таклифини рад этди: «Танловимни ҳамма бирдек тушунгани йўқ. Ўзи анчадан буён «Ланс» ўйинларини кузатиб юрардим - дўстим Арсен Элого «Гренобль» сафида шу жамоага қарши майдонга тушганида, унинг стадионидаги муҳитдан лол қолгандим. Италияда эса оиласиз яшаб, анча зерикдим. Боз устига, коронавирус пандемияси умумий вазиятни янада мураккаблаштирди. Қисқаси, ҳаммаси бир бўлиб, Францияга қайтишни истадим. Аслида «Аталанта» мендан розилик олганди, «Удинезе» билан ҳам келишувга эришганди. Бироқ сўнгги лаҳзада ҳаммаси бирдан ўзгариб кетди. Мана, энди футболдан чинакам завқ олиш имконини берадиган жамоа билан биргаман».
Фофана чиндан ҳам, ўта қисқа вақт ичида жамоа етакчилари сафидан жой олди. Хусусан, иккинчи мавсумдаёқ сардорлик боғичига лойиқ топилгач, ҳайратланарли даражада ўйин кўрсата бошлади. Дебют мавсумини 8та гол билан якунлаган ярим ҳимоячи зарбалар сони бўйича фақат даҳшатли Килиан Мбаппедан ортда қолди. Шу жойда алоҳида эслатиб ўтамиз, Секо ҳужум вакили эмас, марказий ярим ҳимоячидир. Муҳими, у кутилмаган рейдлари билан рақиб жарима майдонига ёриб киришни ўрнига қўяди. Муваффақиятли мавсум якунида Фофанани Франция чемпионати рамзий терма жамоасига киритишди. Албатта, марказий чизиққа. У бунда Орельен Тчуамени, Димитри Пайет ва Килиан Мбаппе билан бирга тўртлик ҳосил қилди. Шунингдек, Секони Лига1нинг африкалик энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди ва унга марҳум Марк-Вивьен Фоэ номидаги совринни топширишди. Айтиш жоиз, Франция футболида бу мукофотнинг нуфузи анча баланд. Бундан ташқари, Лига 1ни инглиз тилида ёритиб борувчи маҳаллий Get French Football нашри Секони «ПСЖ»нинг барча юлдузларидан устун қўйиб, 2021 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида танлади. Секо шунингдек, L`Equipe нашри элит рўйхатида ҳам топ-10да қайд этилди.
Фофана жорий мавсумни ҳам ўта шиддатли бошлади - стартдаги 4та ўйинда 2та гол ва 2та самарали узатма. Лекин «Ланс»да хавотир ҳам йўқ эмас. Зеро, Секонинг шиддати ошган сари кучли ва бой клубларнинг унга эътибори тобора ортмоқда. Хусусан, «Севилья», «Ренн», «Арсенал», «Ньюкасл», ҳаттоки, «ПСЖ»нинг футболчига қизиқаётгани ҳақида гап-сўзлар бор. Нафақат гап-сўзлар, балки амалий ҳаракатлар ҳам. Мисол учун, Париж суперклуби спорт директори Луиш Кампуш «Ланс» етакчисини Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе каби мегаюлдузлар қаторида кўриш нияти борлигини яширмади. Фофана эса чалғимаслик учун турли гап-сўзлардан йироқ юришни истамоқда ва шу мақсадда шахсий агентини ҳам ўзгартирди, бироқ бундан наф чиққани йўқ. Қўшимчасига, «Ланс» бир неча етакчиларидан айрилган. Масалан, Жонатан Клосс «Марсел»га ўтиб кетди, таянч ярим ҳимоячиси Шейк Дукуре «Кристал Пэлас»да ўйнашни ихтиёр этди. Айнан шу футболчи ҳужумга отланган Фофана ўрнини тўлдириб турарди. Тўғри, йўқотишлар ўрнини тўлдира оладиган йигитлар ҳам йўқ эмас. Масалан, «Бордо»дан таклиф этилган Жан Онана дарҳол ўзини кўрсата бошлади. Ҳозирда унга ҳам топ-клублар томонидан қизиқиш катта. Айниқса, «Милан»дан...
«Ланс» қаторасига икки мавсумни Лига 1 турнир жадвалининг 7-поғонасида якунлади. Энди эса жамоа юксак спорт формасидаги Секо етакчилигида ниҳоят, еврокубокларга чиқса, ажабмас. Агар омади чопиб қолса, «Ланс»ни ЕЧЛда кўришимиз ҳам мумкин.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789