АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Доимо АПЛнинг янги мавсум бошланиши арафасида «Арсенал» истеҳзоларга сабаб бўларди....
Ниҳоят, бу шўрлик жамоа 1-ўриндан жой олди, ҳатто рўйхат ҳеч қайси жамоа очколарга эга бўлмаган, алфавит бўйича тузилган бўлса ҳам майли. Бироқ мавсум бошланиб, 7та тур (хўп, 6,5 бўла қолсин) ортда қолган бўлса ҳамки, «Арсенал» яққол пешқадамлигича қолмоқда. 6 ғалаба ва сафардаги «МЮ»дан қабул қилинган мағлубият.
Ҳозир «Тўпчилар» ҳар бир учрашувда фаворит мақомида ўйнаб, ҳаққоний равишда очколар олишмоқда. Яқин ўтмишда жамоага ана шу барқарорлик етишмаётганди. Атиги бир йил муқаддам янги асрда илк бора еврокубок мусобақаларидан четда қолди, кейин мавсумни 3та мағлубият билан бошлади. Ўшанда Артетага чиқиш эшиклари кўрсатилиши аниқдек туюлганди. Лекин Микель ҳеч қаёққа кетмади, жамоа инглиз футболининг казо-казолари сафига қайтди. Хўш, ниманинг ҳисобига жамоа ижобий томонга ўзгарди?
1. «Арсенал» футболчилари ўсмоқдалар
Бу муваффақиятнинг асосий сабабларидан бири. Рэмсдейл «Арсенал» либосини кийиши биланоқ Англия терма жамоасида дебютини нишонлади. Тўғри, бу масалада Сакачи, деган савол билан ҳазиллашиш мумкин. Мартинелли Бразилиянинг «D» сериясидан келди-ю, бошланғич таркибга михланди-қолди.
Ўта сезилмайдиган шиддатни Салиба намойиш этди. Сезилмаслигининг боиси шуки, у «сургунлар»дан «мулла» бўлиб қайтди. У ўз хатолари туфайли рақибларига голлар совға қилишни тўхтатишдан ташқари, ўзи гол урадиган бўлиб қолди. 7та ўйинда 2та гол - ҳимоячи учун аъло кўрсаткич!
Жакадаги шиддатли тараққиёт хусусида бутун бир китобни ёзиш мумкин. Унинг жорий мавсумдаги барча кўрсаткичлари касбдошлариникидан юқори.
Дебютини юксак савияда нишонлаган Эдегор энди сардорлик боғичи билан майдонга тушмоқда.
2. Дарчанинг сўнгги кунларидаги самарали келишувлар
Жезус - идеал харид. Бугунги «Арсенал»нинг энг яхши ўйинчиси. Ҳа, аввалига унинг олдинги чизиқда қандай ўйнаши шубҳа остида эди, чунки Гвардиола уни вингер позициясига қайта тайёрлаганди. Зинченко ҳозирча ажойиб таассурот қолдирмоқда. Жароҳат олмаганида, янада яхшироқ ўйнарди. Фабиу Виейра - Эдегорнинг ўринбосари, лекин майдонга тушиши билан ажойиб гол урди.
Охирги икки трансфер дарчалари таҳлил этилса, Эдегор, Рэмсдейл, Мартинеллилар ёнига Бен Уайтни қўшиш мумкин. Томас Парти - жамоанинг ҳал қилувчи ўйинчиси. Пепенинг 80 млн. евролик трансфери каби омадсизликлар энди такрорланмаяпти.
3. «Арсенал»да бир-бирининг ўрнини тўлдириш хислати пайдо бўлди
Охирги йилда жамоанинг бир қатор аъзолари ўз позицияларини ўзгартирдилар. Универсаллик хислати эвазига Бен Уайт ҳимоя чизиғининг ўнг қанотига ўтди. Жака марказдан ташқари, чап қанотда ҳам ишончли тўп сурмоқда. «Тўпчилар»нинг ўйин давомида жой алмашишлари алоҳида эътирофга лойиқ. Мартинелли ҳимоя чизиғидаги шерикларига кўмаклашади, «Брентфорд»га қарши ўйинда Сакада ҳам шундай ҳаракатларни кўрдик. Жезус эса айнан шу хислати эвазига жамоадошларини қулай вазиятга олиб чиқмоқда. ГолҚпас тизимида у 7 (4}3) балл билан фақат Холанддан 12 (11}1) ортда бормоқда.
4. ЕЧЛ йўқ, ЕЛда эса 2-таркиб билан ўйнаш мумкин
Ўтган мавсумда еврокубок мусобақаларидан четда қолгани ва Англия Кубоги турнирини барвақт тарк этгани «Арсенал»га анча қўл келганди. Ана шу эркинлик эвазига дастлабки 8 турдан кейин 12-ўринда турган жамоа мавсумни етакчи квартетда якунлади.
Энди «тўпчилар»га барча рақобатчиларга нисбатан («МЮ»дан ташқари) ЕЧЛда иштирок этмаётганлиги ёрдам бермоқда. «Тоттенхэм», «Ливерпуль» ва «Челси» нуфузли мусобақа туфайли куч йўқотаётган (фақат «Ман.Сити» хотиржам ўйнамоқда) паллада «Арсенал» 2-таркиби билан ЕЛда муваффақиятли тўп сурмоқда.
5. Жамоа ностандарт юришларни ўйлаб топмоқда
«Арсенал» муваффақиятни таъминлаётган 4х2х3х1 схемасини ўзгартирмаган бўлсада, мураббийлар штаби доимо қандайдир янги ечимларни ўйлаб топмоқда. «МЮ»га қарши баҳсда жамоа ғайри-табиий жарима зарбасини намойиш этди:
Эдегор нигоҳлари билан тўпни жарима майдончаси ичига йўллашини кўрсатиб, кейин тўпга назар ташлади. Лекин «МЮ» ҳимоячилари ўз дарвозалари томон йўл олишганида, у тўпни жарима майдончаси ташқарисидаги ярим айланага йўллади. У ерда ёлғиз қолган Сака тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Гол ура олмади, лекин ўйланган режа чакки эмасди.
6. Интизомга муносабат ўзгарди
Ўтган мавсум жамоада бир қатор муҳим ўзгаришлар юз берди. Клуб раҳбарияти мавсум ўртасида Обамеянгни таркибдан четлатди. Қизиғи шундаки, сал аввалроқ сардор билан шартнома муддати узайтирилганди. Ундан аввалроқ клуб Гендузи билан алоқани узганди. Жака билан боғлиқ вазият ҳам мақтайдиган даражада эмасди, лекин у жамоада қолди. Эмери кетганидан кейин, ярим ҳимоячи ва Артета ўртасида келишмовчиликлар кузатилмади. Аксинча, мураббий швейцариялик шогирдига сардорлик боғичини қайтарди. Ҳозир Гранит сардорнинг 1-ўринбосари, Эдегор майдонга тушмаса, боғич уники.
7. «Арсенал» ўз ўйинини топиб олди, баҳсни дадил ўтказмоқда
Сўнгги банд - аввалгиларининг давоми. Унда футболчиларнинг ўзига хос хислатлари ва ўйин услуби аҳамиятли. «Арсенал» очиқ-ойдин, ҳужумкор ўйиндан чўчимайди. Бу борада Артетани «Сити»дан нусха кўчирганликда айблаш мумкин. Ахир у Гвардиоладан таълим олган.
Таққослаш учун мисол оладиган бўлсак, «Тоттенхэм» ҳатто «Ноттингем Форест»га қарши ҳужум тактикасини қўллаши мумкин. Эҳтимол, Контенинг тактикаси охир-оқибат кўпроқ очколарни келтираётгандир. Лекин «Тўпчилар»нинг мафтункор футболи ўйинчиларнинг ўзларига ҳам ҳузур бағишлайди. Рэмсдейл ҳозир АПЛнинг энг дадил дарвозабони, ғайрати жўш уриши учун у рақиб жамоа мухлисларини олқишлашдан ҳам тоймайди.
Август ойида «Арсенал»нинг ўтган мавсумдаги фаолияти ҳақида «Ҳаммаси ёки ҳеч нарса» номли ҳужжатли фильм яратилди. Унда Обамеянг билан хайрлашиш ва Артета ўз шогирдларини қай усулда ўйинга даъват этиши лавҳалари намойиш этилди. Мураббий футболчиларнинг кайфиятини назорат қилишга ва шунга яраша иш тутишга интилади. Ҳозирча, ҳаммаси рисоладагидек кетмоқда. Тўплар гўё ўз ихтиёри билан дарвозага йўл олаётган, Жезус эса ўз рақси билан Винисиусга салом йўллаётгандек. Кейин «тўпчилар» 15 ёшли Нванерини жангга ташлайдилар. Эслаб қолинг, у - АПЛ тарихидаги дастлабки 15 ёшли футболчи!
Янада таъсирчан воқеа «Борнмут» - «Арсенал» (0:3) учрашувида кузатилди. Унда лондонлик мухлислар 8-дақиқадан бошлаб суюкли жамоаларининг ҳар бир тўп узатишини «оле» ҳайқириғи билан қўллаб,қувватлаб турдилар. Шунақа даъватни қаерда кўргансиз? Тўғри, бу арзимас тактик усулдек туюлиши мумкин, аммо фақат ҳозирги «Арсенал»га хос.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789