Евро-2024 мукофот жамғармаси- 331 млн евро!!!

Евро-2024 мукофот жамғармаси- 331 млн евро!!!

УЕФА Ижроия қўмитаси Гамбургдаги йиғилишида Евро-2024 мукофот жамғармаси иштирокчилар ўртасида қандай тақсимланишини тасдиқлаганди.

Унга кўра, Германия турнирига йўлланма олган 24та жамоага УЕФА томонидан жами 331 миллион евро мукофот пули сифатида ажратилган. Айтиш ўринли, Евро-2020да ҳам мукофот жамғармаси шунча эди. Пулни тақсимлаш схемаси ҳам маълум:

v Иштирок учун кафолатланган бонус: 9,25 млн. евро

v Гуруҳ босқичида 1та ғалаба учун бонус: 1 млн. евро

v Гуруҳ босқичида 1та дуранг учун бонус: 500 минг евро

v 1|8 финалга чиқиш учун бонус: 1,5 млн. евро

v 1|4 финалга чиқиш учун бонус: 2,5 млн. евро

v 1|2 финалга чиқиш учун бонус: 4 млн. евро

v Финалда ютқазган жамоа учун бонус: 5 млн. евро

v Чемпион жамоага бонус: 8 млн. евро

Хуллас, чемпион жамоага максимал даражада 28,25 млн. евро тегиши мумкин, агар у гуруҳдаги 3та ўйинда ҳам ғалаба қозонса.

ЧИПТАЛАР БАҲОСИ

Евро-2024 чипталари 4 тоифада сотувга чиқарилди. Уларнинг баҳоси ўйин даражасига қараб турлича. Мисол учун, энг қиммати финал ўйиники, албатта - 95, 300, 600 ва 1000 евро