Евро-2024 тўпи тақдим этилди

Евро-2024 тўпи тақдим этилди

УЕФА ва Adidas бўлажак Европа чемпионатининг расмий тўпини барчага намойиш этишди.

УЕФА ва adidas Берлинда 2024 йилги Европа Чемпионати расмий тўпи тақдимотини ўтказишди. Тўп «FUSSBALLLIEBE» деб номланган. Немисчадан «футболга муҳаббат» деб таржима қилинади. «FUSSBALLLIEBE» дизайни қанот шаклидаги рельефли расмлар орқали ўйин ҳаракатлари ва энергиясининг ўзига хос рамзи ҳисобланади. Ҳар бир мезбон шаҳар номи ёнида белгиланган стадион сурати акс этади. Қайта ишланган полиэстер ва сиёҳни ҳисобга олмасак, Евронинг расмий тўпи экологик тоза маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган ва бу борада «adidas»нинг барча аввалги тўпларидан устун саналади. Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Европа чемпионати 2024 йилнинг 14 июнидан 14 июлигача Германияда ўтказилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.