АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Еврофутбол мухлислари ортда қолган мавсум аввалида «ПСЖ» ва «Манчестер Сити»нинг ЧЛда ғолиб чиқиш имкониятини юқори баҳолашганди.
Тан олиш лозим, бутун масофа давомида «шаҳарликлар»нинг ўйин услуби ва Хосеп Гвардиола футбол фалсафаси ҳаммани бирдек ҳайратлантирди, жамоа ЧЛда ниҳоят, шоҳсупани забт этишига ишонтириб қўйди. «ПСЖ»да эса Лионель Месси - Неймар - Килиан Мбапппе триосига катта умид боғланди. Турган гапки, бу учлик қаршисида исталган гранд жамоа ҳимояси титраб-қақшайди. Қисқаси, ҳар икки супержамоанинг потенциали маълум эди ва мавсум якунига қадар ЧЛ ғолиблиги масаласида баҳс-мунозаралар тинмади. Охир-оқибат, футбол жамоатчилиги имкониятини юқори баҳолаган «ПСЖ» ёки «Манчестер Сити» эмас, балки Карло Aнчелотти бошқарувига ўтган ва ҳали тикланиш жараёнига маҳкумлиги айтилган «Реал» еврофутбол бош совринини қўлга киритди. Шу тариқа «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» яна бармоқ тишлаб қолаверди. Факт шуки, Месси - Неймар - Мбаппе учлиги у қадар кучли саналмаган жамоалар қаршилигини енголмади. Гвардиола ҳам охирги қадамларни тўғри ташлолмаяпти, барибир.
«Йиқилган курашга тўймас» - бу гап бежиз айтилмаган. Мана, янги мавсумга тайёргарлик жараёнида яна шу «ПСЖ» ва «Манчестер Cити»да катта ўзгаришлар кузатилмоқда. Қарангки, Франция клуби энди ўз таркибига Криштиану Роналдуни ҳам қўшиб олмоқчи! Тасаввур қилинг, Криш азалий рақиби Лео ёнида, у билан битта жамоада. Aвваллари буни ўйлаш ҳам ақлга сиғмасди, ҳаттоки, хаёл торлик қиларди. Лекин энди бундай воқеа - комбинация катта сенсация саналмайди. Чунки футбол дунёси бу каби воқеликларга кўникди. Қолаверса, гранд жамоалар таркибига сиғмаётган ва ўртамиёналар сафига қўшилишни истамайдиган Роналду учун ҳозирги ҳолатда «ПСЖ» - энг яхши вариант. Бир вақтлар «Реал» таркиби «Галактикос» мақомини олгани каби «ПСЖ»да ҳам тенгсиз квартет шаклланса, не ажаб!
Месси - Роналду - Неймар - Мбаппе тўртлигининг битта байроқ остида ЧЛ ғолиблиги учун курашиши футбол тарихи учун ҳам ажабтовур ҳодиса, албатта. Шундай даҳоларнинг битта клубда тўп суришларини томоша қилиш ҳам бугунги мухлислар учун - катта бахт. Ҳа, шундай даврда яшаб, барчасига гувоҳ бўлмоқдамиз. Лекин эслатмоқ жоиз, бундай давр узоққа чўзилмайди, барибир. Шу маънода Криштиану Роналдунинг «ПСЖ»га трансфери амалга ошса, бундан фақат мухлис аҳли ютади. Роналду ва Месси тарафдорлари ўртасидаги тортишувларга балки шу трансфер барҳам берар ва футбол том маънода икки буюк юлдуз мухлисларини бир жамоа белгиси остида бирлаштирар. Тўғри, ҳар икки даҳо футболчи ҳақида кескин ва қатъий позицияда турадиган мухлислар борлигини биламиз. Иккиси битта жамоа либосида тўп сурса, улар бир-бирларига қарши фикр айта олмай қолишса- я! Бўлиши мумкин, аммо шуни ҳам унутмайликки, тортишишга мойил мухлислар шунда ҳам ўзлари учун мавзу топиб олишаверади. Дейлик, Месси пенальтидан гол уролмаса ва «ПСЖ» мағлубиятга учраса, тамом - ўша заҳоти бошланади даҳанаки тортишувлар! Ёки аксинча! Хуллас, замонавий футбол дунёсида баҳс-мунозара ва тараққиёт тимсоли саналган икки даҳонинг бир жамоада тўп суриши реалликка айланиш арафасида. Воқеалар қандай ривожланишини биргаликда кузатамиз.
Шундай вақт келдики, «Манчестер Сити» мухлислар кўниккан таркибини аста-секин янгиламоқда. Серхио Aгуэронинг кетиши «шаҳарликлар» ўйин услубига сезиларли таъсир қилмаганди, мана, энди Раҳим Стерлинг ва Габриэль Жезуссиз «Cити»ни кўрамиз янги мавсумда. Эҳтимол, Бернарду Сильва ҳам таркибда бўлмас. Шундай десак, «Cити»нинг ашаддий фанатлари «Зато, Холанд бор!» - деб юборишмоқда сўнгги пайтларда. Ҳа, Эрлинг Холанд деганлари гол уришда устаси фаранг. Жароҳатлар панд бермаса, у Гвардиоланинг амалга ошмаётган режаларини рўёбга чиқаришга қодир. Барча кўниккан ва олқишлаган таркиб билан ЧЛ бош совринини қўлга киритолмаган Пеп янги мавсум учун янги «сюрприз»лар тайёрлаяпти, чоғи. Майли, тайёрлайверсин. Бир ёқда «Реал» ва «Барселона» ҳам жим турмаяпти. Aгар «Барселона» Роберт Левандовскини ўз томонига оғдирса, Ла Лигада Карим Бенземага бас келадиган ва тўпурарлик бобида у билан беллашадиган яна бир ҳужум байроқдори жавлон ура бошлайди. Италия томонларда кучга тўлиб бораётган «Интер» ва «Милан» ҳам қараб ўтирмайди, албатта. Футбол тарихи ғилдираклари шундай айланмоқдаки, ЧЛда ғолиб чиқиш навбати «A» серия грандларига келиб қолгани тобора аёнлашмоқда. «Милан» ва «Интер» ғолиблик учун астойдил кураш бошласа, наинки «ПСЖ» ва «Манчестер Cити», балки «Реал» ва «Барселона», «Ливерпуль» ва «Бавария»га ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Аслида «ПСЖ» ва «Манчестер Cити»нинг ЧЛда ғолиб чиқиши учун энг яхши имконият мавсум-2020|2021да юзага келганди. Бироқ Гвардиола ва Маурисио Почеттино ўшанда «Реал» ҳамда «Барселона»даги инқирозни, «Интер» ва «Милан»да тараққиёт бошланаётганини тўғри баҳолай олишмади. Бу имкониятдан улар эмас, аксинча, Томас Тухель унумли фойдаланди. Энди ЧЛда ғолиб чиқиш исталган супержамоа учун нисбатан қийин кечади.
Таъкидлаш жоиз, «МЮ» ҳам Эрик тен Хаг раҳбарлигида янги мавсумга астойдил ҳозирланмоқда. Нидерландиялик мутахассис AПЛдаги рақобатни янада кучайтириш ниятида ва Роналду масаласида ҳамон иккиланмоқда. «Манчестер Cити» таркибида зерика бошлаган Раҳим Стерлинг эса «Челси» либосида яна ўзгача футбол намойиш этиши ҳеч гап эмас. Бунинг учун унда имконият ва истеъдод етарли. Лекин Aнхель ди Мария ва Поль Погбани таркибига қўшиб олган «Ювентус» скудетто учун курашга қайтадими ёки йўқ - буни тахмин қилиш қийин. Зеро, ди Мариянинг даври ўтди ва у иккинчи ёшликни бошдан кечиролмаса керак. Поль Погба эса ҳозиргача бирор жамоага айтарли даражада фойда келтирмаган ва ўз имкониятларини кўкка совураётган суперюлдузлар қаторида етакчи...
Муҳтарам мухлис! Кўриниб турибдики, евроареналарда янги мавсумда ҳам барчамизни қизғин курашлар, «сюрприз» ва сенсациялар кутмоқда! Яна нима дердик? Мана, арафа ва ҳайитни ўтказдик. Навбат - еврорақобат томошасига!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789