Фати кетмайди!

Фати кетмайди!

«Барселона» ҳужумчиси Ансу Фатининг агенти Хорхе Мендеш Каталония клуби раҳбарияти билан учрашди, деб хабар беради Sport.es.

У ўзи дўстона муносабатда бўлган клуб президенти Жоан Лапортани футболчининг жамоани тарк этиш ниятида эмаслигига ишонтирди. Аввалроқ, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Хави ёш ҳужумчи ёзда бошқа клубга кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жуда аламли муносабат билдирганди. Фати «Барселона» билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди. 20 ёшли футболчининг шартномасида товон пули 1 миллиард еврони ташкил этади. Жорий мавсумда Фати «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 31та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.