АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Жуда оз қолди - 20 май куни узоқ Аргентиинада U-20 тоифасидаги жаҳон чемпионати-2023 карвони йўлга тушади.
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ФИФА жаҳон кубоги (FIFA U-20 World Cup) - халқаро футбол турнири. Ўз номидан тушунарлики, чемпионат жаҳон футболи бошқарув органи ФИФА томонидан ўтказилади ва унда U-20 тоифасидаги терма жамоалар иштирок этади. Мусобақанинг финал босқичи ҳар 2 йилда ўтказилади.
Футбол бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионат | |
FIFA U-20 World Cup | |
Ташкил этилган йил | |
Иштирокчилар сони | 24 |
Амалдаги чемпион | Украина (1-соврин) |
Энг кўп чемпион бўлган жамоа | Аргентина (6 марта) |
ТАРИХ
Ушбу ёш гуруҳида ЖЧ ташкил этиш ғояси ФИФАнинг собиқ президенти Жоау Авеланждан чиққан. У халқаро футбол ташкилоти бошқарувини қўлга олганидан сўнг шундай таклифни ўртага ташлагач, кўпчилик ғояни қўллаб-қувватлайди. Аниқроғи, ФИФАга аъзо 140та миллий федерациядан 87таси ёшлар ўртасида алоҳида ЖЧ йўлга қўйилишига овоз беради. Бироқ янги турнирни ташкил этишда молиявий муаммолар юзага келади, асосийси, ФИФА Cоcа-Cоlа компанияси ёрдами билан ғояни амалга татбиқ этади. Шу тариқа АҚШ компанияси янги ЖЧнинг бош ҳомийсига айланади ва 1997 йилгача шундай бўлиб қолади.
Кичик мундиал 1977 йилдан эътиборан 2 йиллик фарқ билан ўтказиб келинмоқда (фақат 2019 йили коронавирус пандемияси халақит берди). Тўғри, ФИФА дастлабки 2та турнирни тажриба ўрнида кўради. 1981 йилдан эса турнир расмий мақомга эга. Шунга қарамай, умумий статистикада аввалги 2та чемпионат натижалари ҳам инобатга олинади. Дарвоқе, 1977 йилги илк ЖЧ финалида собиқ иттифоқ термаси драматик тус олган пенальтилар серияси натижасига кўра, мексикалик ёшлардан устун келганди. Ёшлар чемпионатида ҳам Европа ва Жанубий Америка вакиллари ўртасида катта рақобат мавжуд. Айни пайт КОНМЕБОЛ ва УЕФА ўртасидаги ҳисоб 11:10 - Жанубий Америка фойдасига. Турнир тарихида 12та жамоа чемпионликка эришган. Рекорд бўлажак мусобақа мезбони Аргентина термага тегишли - 6 карра чемпион. Бразилиялик ёшлар эса 5 марта кубок соҳибига айланишган, шунингдек, Португалия термаси ҳисобида 2та олтин медаль бор. Қолган чемпион жамоалар - собиқ иттифоқ, собиқ Югославия, Сербия, Германия, Испания, Франция, Англия, Гана ва Украина. Айтиш жоиз, ёшлар мундиалида қатнашган кўплаб футболчилар кейинчалик катталар миқёсида ҳам етуклик даражасига кўтарилишган. Энг машҳурлари: Бурручага, Марадона, Аймар, Савиола, Месси, Рикельме (Аргентина), Таффарель, Жоржиньо, Дунга, Бебето, Ромарио, Роналдиньо (Бразилия), Жуан Пинту, Фигу, Руи Кошта (Португалия), Андони Гойкоэчеа, Икер Касильяс (Испания), ван Бастен, Роббен (Нидерландия), Самуэль Куфур, Майкл Эсьен (Гана), Тьерри Анри, Давид Трезеге, Поль Погба (Франция), Хосе Луис Чилаверт (Парагвай), Давор Шукер (Хорватия), Франческоли (Уругвай), Заваров, Протасов, Саленко (собиқ иттифоқ).
ТУРНИР РЕГЛАМЕНТИ
Гуруҳ босқичидан сўнг 24та иштирокчидан 16таси «плей-офф»га чиқади. Яъни 6та гуруҳда дастлабки 2тадан ўринни эгаллаган жамоалардан ташқари, 3-поғона соҳиблари орасида яхшироқ натижага эга 4та иштирокчи ҳам курашни давом эттиради. Гуруҳ раундида жамоалар ўрни тартиб бўйича қуйидаги критериялар бўйича аниқланади:
1. Барча ўйинлардаги очколар миқдори.
2. Барча ўйинлардаги голлар нисбати.
3. Барча ўйинлардаги голлар миқдори.
4. Очкоси тенг келган жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги очколари миқдори.
5. Очкоси тенг келган жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги голлари нисбати.
6. Очкоси тенг келган жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги голлари миқдори.
7. Тартиб-интизом кўрсаткичлари (сариқ карточка: -1 очко; иккинчи сариқ карточка ортидан қизил карточка: -3 очко; тўғридан-тўғри қизил карточка: -4 очко; сариқ карточка } тўғридан-тўғри қизил карточка: -5 очко).
8. Саралаш босқичи жараёнида фойдаланилган ФИФА коэффициенти.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789