Фил Жонс ортиқчалик қиляпти...

Фил Жонс ортиқчалик қиляпти...

Фил Жонснинг «Манчестер Юнайтед»даги истиқболлари ноаниқ.

2022/2023 йилги мавсумда 30 ёшли ҳимоячи ҳали жамоанинг ўйин учун таркибига киритилмаган. Боз устига, Жонсга клуб базасидаги «қизил иблислар» кийиниш хонасида жой йўқ. Daily Mail хабарига кўра, Каррингтондаги кийим алмаштириш хонаси 24 ўйинчига мўлжалланган ва яна бир янги футболчи билан шартнома имзолаганидан сўнг, Жонсга ёшлар жамоасининг кийим алмаштириш хонасидан фойдаланиши айтилган. Фил Жонс «МЮ»да 2011 йилнинг ёзида «Блекберн»дан кўчиб ўтганидан бери ўйнаб келмоқда. Ҳимоячи клуб сафида 229та расмий ўйин ўтказиб, 6та гол урган ва 11та голли узатмага муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.