Моур термада ишламоқчи

Моур термада ишламоқчи

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади ва у ҳамкорликни узайтирмоқчи эмас.

Todofichajes нашрининг ёзишича, Жозе Моуриньо энди миллий терма жамоаларда ишлашни режалиштирмоқда. Тажрибали мутахассис Италия, Англия ва Бразилия терма жамоаларида ишлаш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Жозе Моуриньо учун терма жамоа танлашда унинг совринларни ютиш имконияти бирламчи экани таъкидланмоқда. Айтиш жоизки, Жозе Моуриньонинг терма жамоалар билан ишлаш тажрибаси йўқ. У шу кунга қадар фақат клублар миқёсида фаолият юритган. Моуриньо «Рома»га келгунга қадар «Порту», «Челси», «Интер», «Реал», «Тоттенхэм» каби гранд жамоаларни бошқарган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.