Фирмино ҳам назардан четда қолмади...

Фирмино ҳам назардан четда қолмади...

«Ал-Аҳли» «Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Роберто Фирмино билан музокарага киришди.

Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби айни дамда 31 ёшли бразилияликдан жавоб кутмоқда. «Ал-Аҳли» футболчи жамоага ўтишга рози бўлса, тиббий кўрик учун барча шарт-шароитларни ҳозирдан тайёрламоқчи. Фирмино 2015 йилнинг июлидан буён «Ливерпул»да тўп суради, у 2022/23 йилги мавсум охирида шартномаси тугаши сабабли клубни тарк этди. Ўтган мавсумда ҳужумчи мерсисайдликлар сафида 35та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.