Фирмино қишда кетиши мумкин

Фирмино қишда кетиши мумкин

«Ювентус» «Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирминога қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Турин клуби 30 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини қишки трансфер ойнасида расмийлаштиришга ҳаракат қилади, дея хабар беради журналист Экрем Конур. Бу ёзда «Юве» бразилияликни сотиб олишга уриниб кўрди, бироқ клублар трансфер шартлари бўйича келиша олишмади. Бразилиялик футболчи АПЛнинг жорий мавсумида 5 ўйинда майдонга тушиб, 3тадан гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув жорий мавсум охирида тугайди, шунинг учун январь ойидан бошлаб Фирмино бошқа жамоалар билан тўғридан-тўғри музокара олиб бориши мумкин бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.