Жанлука Пальюка: "Неаполликларнинг Марадонани қўллаб-қувватлашаётганини кўриш ғалати эди"
Жанлука Пальюка илк марта жаҳон чемпионатини татиб кўрганига 34 йил бўлган бўлиши мумкин...
Кот-д`Ивуар футболи раҳбарияти Африка Миллатлар кубоги гуруҳ босқичидан сўнг жамоа бош мураббийи Жан-Луи Гассет хизматидан воз кечди - тезкор истеъфо.
Ва-ҳоланки, Африка чемпионати мезбони 1/8 финалга чиқди, фақат вазият тақозосига кўра. Шундан кейин жамоа раҳбарлари янги бош мураббий масаласида зудлик билан изланиш бошлашди.
Кот-д`Ивуар миллий жамоа-си АМК гуруҳ босқичида дарҳақиқат, кутилган даражада иштирок этолмади. Тўғри, мезбонлар Гвинея-Бисау термасини енгишди (2:0), аммо Нигерия (0:1) ва Экваториал Гвинея (0:4) жамоаларига ютқазишди. Шу тариқа Кот-д`иву-арликлар гуруҳда 3-ўрин орқали «плей-офф» босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Бу - шунчаки, вазият тақозоси. Айтганча, мезбон жамоа 29 январь куни (кеча) 1/8 финалда Сенегал термасига қарши майдонга тушди. Алоҳида таъкидлаш керак, Экваториал Гвинея термаси билан ўйинда қайд этилган шармандали мағлубият (0:4)дан кейин Кот-д`Ивуар футболи раҳбарияти бош мураббий Жан-Луи Гассетни дарҳол истеъфога чиқарди. Жамоа бошқаруви эса шу пайтга қадар ассистент ролини бажариб келган Эмерс Фаэга топширилди. Бироқ бу қарор ҳаммага бирдек маъқул келмади. Шу аснода янги мураббий қидируви бошланди.
L`Equipe нашри маълумотига қараганда, Кот-д`ивуарликлар бу орада франциялик Эрве Ренар билан алоқага чиқишди. Энг қизиғи, улар Африка футболи бўйича етарли тажриба тўплаган мураббийни ижара келишуви асосида ишга таклиф этишди. Бинобарин, Эрве 2023 йилдан буён Франция аёллар терма жамоасини бошқармоқда. Яъни бунга қадар Замбия, Ангола, Марокаш ва Саудия Арабистони термаларини шуғуллантирган таниқли мутахассис айни пайт банд. Ренар бундай кутилмаган таклифга қандай жавоб бергани ҳозирча номаълум. Фақат шуниси аниққи, мураббий Франция аёллар термасидаги ишини батамом тўхтатиб қўёлмайди. Чунки 55 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси шу йилнинг августигача мўлжаллаган.
Айтганча, Эрве Ренар хизматига Африканинг яна бир жамоаси эҳтиёж сезмоқда. Гап Зайниддин Зидандан рад жавоби олган Жазоир миллий жамоаси ҳақида кетмоқда. Чунончи, жазоирликлар қаторасига 2-марта Африка Миллатлар кубоги гуруҳ босқичидан чиқолмадилар ва жамоа раҳбарияти Жамол Белмадини истеъфога чиқарди.
Жанлука Пальюка илк марта жаҳон чемпионатини татиб кўрганига 34 йил бўлган бўлиши мумкин...
«Ал-Наср»нинг бош юлдузи Криштиану Роналду 2023 йилнинг бош тўпурари сифатида Globe Soccer Awards лауреатига айланган, яъни Диего Марадона шарафига аталган соврин соҳиби бўлганди.
АПЛда қайси клубнинг маош «халта»си оғирроқ?
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789