АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футбол оламида нималар юз бермайди, дейсиз.
Жумладан, келишувга эришиш учун томонлар шартномага ғаройиб бандларни киритишган. Эътиборингизга ўта антиқа шартларни ҳавола этамиз.
Тунги клубларга оид банд
Ўз вақтида Роналдиньо ўта ноёб иқтидор соҳибларидан бири, балки кўнгилочар кечалар шайдоси ҳам эди. Уни ўз таркибида кўришни истаган «Фламенго» (2011-2012 йилларда ўйнаган) ўзаро шартномага тунги клублар хусусидаги бандни киритганди. Шартга кўра, футболчи ҳафтада икки марта шунақа муассасаларга кириш ҳуқуқига эга бўлган. Маълум бўлишича, бу банд ҳужумчининг талаби билан шартномага киритилган. Фақат шундан кейин у келишувга имзо чеккан. Бразилиялик афсона «Фламенго» либосида 44 марта майдонга тушиб, 19та гол ва 13та самарали узатмани амалга оширган.
«Арсенал»га ўзгача муносабат
2013 йилда «Ливерпуль» соҳиби Жон Генри «Арсенал»нинг «қизиллар» ҳужумчиси Луис Суаресни харид қилиш хусусидаги таклифини ўткир киноя билан қарши олганди. Ўшанда лондонликлар уругвайлик футболчи учун 40 млн. фунт таклиф этишган, кейин яна 1 фунт қўшиб қўйишганди. Ҳа, ҳа, айнан 1 фунт! «Нима деб, ўйлайсиз, Лондонда улар нима чекадилар?», - деб ёзганди Генри жаҳл билан ўз твиттерида. Таклифдан қаттиқ ранжиган «Ливерпуль» контрактларнинг бирига ўзгача бандни киритди. Ҳужумчи Роберто Фирмино билан тузилган шартномада харид баҳоси 83 млн. фунт қилиб белгиланган. Уни исталган клуб харид қилиши мумкин. Фақат «Арсенал»дан ташқари.
Фазога парвоз таҚиҚланади
1999 йилда Сандерленд» «Валенсия»дан ярим ҳимоячи Стефан Шварцни харид қилганди. Ўшанда ЖЧ-94нинг бронза медали соҳиби учун инглиз клуби 4 млн. фунт сарфлаганди. Контракт тузилаётган паллада қизиқарли маълумот ошкор бўлди. Швециялик футболчининг агенти фазовий парвозлардан бирига ўзи учун буюртма берган экан. Англияликлар агент Шварцни ҳам парвозга жалб этишидан хавотирланиб, шартномага парвозларни тақиқловчи бандни қўшиб қўйишди. Стефан «Сандерленд»да 4 йил тўп суриб, кейин фаолиятини якунлади.
Пазандалик курслари
Африкалик ярим ҳимоячи Рольф-Кристель Гье Мьян 1997 йилда Германияга йўл олиб, 15 йилдан кўпроқ тўп сурганди. «Айнтрахт» сафига ўтаётганида, футболчи клуб мутасаддилари олдига ўз рафиқаси учун пазандалик курсини топиб бериш талабини қўйганди. Гье Мьян 2012 йилда бутсаларини михга илиб, Германияда қолди.
Қизил бутсаларга таҚиҚ
Таниқли нидерландиялик ярим ҳимоячи Рафаэль ван дер Варт 2015 йилда «Бетис» билан шартнома имзолаганди. Унга ғайри-табиий шарт қўшимча қилинганди - футболчи қизил рангли бутсаларни кийиши мумкин эмасди. Маълум бўлишича, қизил ранг «Бетис»нинг ашаддий рақиби бўлган «Севилья»нинг рамзи экан. Мана шу шартни бажариш эвазига Рафаэль ҳар ой клубдан 115000 евро қўшимча ҳақ олган, тақиқ футболчига 1,6 млн.га яқин даромад келтирган.
Шаҳар ташҚарисидан уй олмоҚчи эди, ўйинчоҚ уйга эга бўлди
Ҳужумчи Жузеппе Рейна иштирокидаги кулгили воқеа. 90-йилларда «Арминия»га йўл олган футболчи клуб мутасаддиларидан ҳар мавсум арафасида шаҳар четида уй қуриб беришни талаб қилганди. Рейна шу тариқа 3та кўчмас мулк объектига эга бўлмоқчи эди. Чунки шартнома 3 йилга мўлжалланганди. Бироқ футболчи жиддий хатоликка йўл қўйган - уйнинг ўлчамлари ва қаерда бўлиши кўрсатилмаганди.
Хатоликдан унумли фойдаланган «Арминия» Рейнага ҳар мавсум арафасида Lego ишлаб чиқарган ўйинчоқ уйларни совға қилиб, каттагина маблағни тежаб қолди. Шаҳар четидаги уй эса Рейна учун орзулигича қолаверди.
«Учмас голланд»нинг ўзига хос шарти
Афсонавий Деннис Бергкамп аэрофобия хасталиги туфайли «Учмас голланд» лақабини олганди. Самолёт трапига яқинлашиши билан, унинг вужудини кучли қўрқув эгаллаб оларди. Шу сабабли 1995 йилда Деннис «Арсенал»га келганида, шартномасида у ҳар қандай авиапарвозларидан озод этилганлиги белгилаб қўйилди. Натижада футболчи яқинроқ масофадаги сафар учрашувларига клуб автобусида ёки шахсий машинасида борар, олисдаги ўйинларни ўтказиб юборарди. 1999 йилда Флоренциядаги ЕЧЛ учрашувида иштирок этиш учун 2 кун автомашинада йўл босганди.
ТоҒ чанҒисига таҚиҚ
Норвегиялик ҳимоячи Стиг Инге Бьёрнебю 1992 йилда «Ливерпуль»га ўтиб, 8 йил тўп сурганди. Футболдан ташқари, чанғида трамплиндан сакраш ҳам унинг севимли спорти эди. Стигнинг отаси таниқли чанғичи бўлиб, 2та қишки Олимпия Ўйинларида иштирок этганди. Бундан хабардор бўлган «Ливерпуль» раҳбарияти Бьёрнебюга тоғчанғи трассаларига яқинлашишни тақиқлаб қўйишди. У трассадан 200 м. узоқликдагина туриши мумкин эди.
Манба: championat.com, С.РАҲМОНОВ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789