Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«МЮ» раҳбарияти 31 июль куни Adidas компанияси билан янги, 10 йиллик ҳамкорлик шартномасини расмийлаштирди.
Унга мувофиқ, Германия спорт бренди 2035 йилнинг ёзига қадар Манчестер жамоасининг техник ҳомийси мақомида қолади. Daily Mail нашри маълумотига қараганда, Adidas ва «Юнайтед» ўртасидаги ушбу битим АПЛ тарихидаги рекорд келишувдир. Янги шартнома бўйича жамоанинг йиллик даромади 75 миллиондан 90 миллион фунт (115 миллион доллар)га кўтарилади. Демак, 10 йиллик ҳамкорлик қиймати 1 миллиард доллардан баланд!
«МЮ»нинг Adidas билан ян-ги битими АПЛ учун рекорд бўлсада, дунё миқёсида бундай эмас. Аниқроғи, «қизил иблислар» шартномаси жаҳон бўйича 3-ўринда қайд этилди. Лекин алоҳида таъкидлаш керак, кўплаб катта клублар ҳам бу масалада ўртача кўрсаткичга эга. «Юнайтед» эса ҳомийлар билан иш ортидан барқарор равишда катта пул оладиган кам сонли клублардан биридир. Тўғри, шартномада баъзи нюанслари ҳам бор. Дейлик, агар клуб қаторасига икки мавсум Европа Чемпионлар Лигасига чиқолмаса, Adidas тўловни қисман қисқартиради.
Бошқа клубларга тўхталсак, «Ливерпул»да ҳомийлар билан ишлаш схемаси анча мураккаб. Шартнома бўйича Nike йилига 30 млн. фунт тўлайди - бу нақд сумма. Шунингдек, клуб футболкалар сотувидан ҳам улуш олади. Шу тариқа «Ливерпул»нинг йиллик даромади ўртача ҳисобда 70-80 млн. фунтга етади. Яна бир жиҳат шуки, «Манчестер Сити» ва Pumа ҳамкорлиги Англияда Adidas ҳамда Nike брендларининг умумий тўлиқ гегемониясини бироз сусайтирди. Амалдаги чемпионнинг ҳомийлик шартномасида ўзига хос томони ҳам бор. Чунончи, келишув фақат «Манчестер Сити» эмас, балки City Football Group таркибидаги «Мельбурн Сити» (Австралия), «Жирона» (Испания), «Атлетик Торке (Уругвай) ва «Сичуан Цзюн» (Хитой) клубларини ҳам қамраб олган.
Шу ўринда яна бир маълумот. The Sun нашрида ёзилишича, «МЮ» орада Мэйсон Гринвуд масаласида Adidas билан махфий музокара олиб борган ва техник ҳомий зўравонликда айбланган ҳужумчининг қайтишини маъқуллаган. Тўғри, Германия бренди вакиллари бу маълумотни тасдиқлашмади. Қолаверса, Гринвуд охир-оқибат, ижара келишуви бўйича «Хетафе»га йўл олди.
Adidas томонидан «МЮ»га мавсум-2023|2024 учун тайёрланган формалар
Уй ўйинлари учун - анъанавий қизил-қора рангларда.
Сафар ўйинлари учун - қизил ва оқ чизиқли қуюқ яшил рангда. Ушбу кутилмаган дизайн «МЮ»нинг илк сафар ўйинларида фойдаланган либосларидан илҳомланган ҳолда ишланган.
Захира - тўлиқ оқ рангда, логотип ҳам жуда оддий.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789