АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Газетамизнинг аввалги сонларида Европанинг кучли 5та лигаси клубларини қайси брендлар экипировка билан таъминлаётганини аввалига умумий, кейин АПЛ ва Ла Лигадаги ҳолат бўйича алоҳида кўриб чиққандик.
Бугун Бундеслига, «А» серия ва Лига 1га назар солиш асносида «Adidas ва Nike мутлақо тенг» мақоласи (жами 98та клубдан 34таси икки наҳанг Adidas ва Nike компанияларига «тегишли» - 17тадан)га якун ясаймиз.
БУНДЕСЛИГА (ГЕРМАНИЯ) - 10та БРЕНД
Қизиқ ҳолат, Nike Германияда маҳаллий брендлар - Аdidas (3та клуб) ва Puma (2та клуб)дан олдинда! Боз устига, немисларнинг икки фирмаси биргаликда 5та жамоани экипировка билан таъминлаётган бўлса, АҚШ компанияси ихтиёрида 6та бундесклуб бор. Лекин иккинчи томондан, Херзцогенаурах брендлари лиганинг асосий «бой»лиги - «Бавария» ва Дортмунд «Боруссия»сига маҳкам ёпишиб олган. Adidas Мюнхен суперклуби акцияларидан бир қисмига эгалик қилса, Puma «Дортмунд»да улушга эга. Ушбу компаниялар раҳбарлари ҳар икки клуб кузатув кенгаши аъзоларидир.
Дарвоқе, Бундеслигада икки дебютант-компания ҳам бор - Castore («Байер») ва Mizuno («Бохум»).
«А» СЕРИЯ (ИТАЛИЯ) - 13та БРЕНД
Starbucks ва Domino~s Италия футбол майдонига кирган вақт маҳаллий брендларнинг кучли нафратига учраганди. Энди маълум бўляптики, спорт либосларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларига ҳам Апеннинда унча осон эмас. Диққат қилинг, «А» серия янги мавсумида 13та бренд саҳнада бўлса, шундан 7таси Италияники. Бошқача айтганда, 20та клубдан 12таси маҳаллий брендлар формасини маъқул кўрмоқда. Фақат асосан топ-клублар бу борада хорижга юзланмоқда. Сабаби оддий: Adidas («Ювентус» ), Nike («Интер») ва Puma («Милан») қолганларга нисбатан кўпроқ пул ва махсус дизайн таклиф этишга қодир. Ўртамиёна иштирокчилар эса эксклюзив буюртма бўйича камтарроқ брендларни танламоқдалар. Ҳаттоки, «Рома», «Аталанта» ва ва «Лацио» тегишлича New Balance, Joma ҳамда Mizuno компанияларини маъқул кўрди. Айтиш жоиз, улардан учинчиси «А» серияда янги «ўйинчи». Қолган клублар шаблон эмас, оригинал дизайн асосида нимадир берадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фойдасига қарор қабул қилган. Умуман, итальянлар услубни жуда яхши тушунадилар.
Лигада 4та жамоаси бор Macron етакчи ролида, Kappa ва Acerbis 2тадан иштирокчи ҳамкори. «Салернитана» ҳамон қўшни Салернонинг Торре-Аннунциата шаҳарчасида базалашган Zeus билан бирга. Ҳа, жануб жамоасини Италия жанубидаги компаниядан яхшироқ тушунадигани топилармиди? «Наполи» эса Жоржо Армани экспериментларини синаб кўришда давом этади. Машҳур дизайнер ўтган мавсум Неаполь клубига EA7 белгиси остида нақ 10 хил форма тайёрлаб берганди. Умуман, «Наполи» фақат EA7 дизайнлари асосида тўпламлар ишлаб чиқариш ва сотиш мажбуриятини олган. Кўринишидан, неаполликлар жорий мавсум ҳам тез-тез янги либосларни кўз-кўз қилишади. Тўғри, шуниси борки, EA7 дизайни аввалги мавсум оммани камдан-кам ҳолда ҳайратлантирди. 2018 йили ўз бренди - М908 линиясини яратган «Лечче» эндиликда ишларни янада чуқурлаштирмоқда. Хусусан, жорий мавсум худди шу бренд остида клуб атрибутлари ишлаб чиқарилмоқда. Тарихда илк марта «А» серияга бош суққан Сильвио Берлусконининг «Монца»си Lotto компаниясига хайрихоҳ. Маълумот учун, ушбу брендга ҳам ака-укалар асос солишган - Жованни, Сержио ва Альберто Каберлотто.
ЛИГА 1 (ФРАНЦИЯ) - 10та БРЕНД
Франциянинг катта клубларига боғлиқ ҳолат тушунарли - ҳаммаси йирик компаниялар билан ҳамкор. Лекин Лига 1да қизиқарли вариантлар ҳам етарли. Дейлик, «Тулуза» элитага ўтган мавсум ҳамкорига айланган Швециянинг Craft гуруҳи билан қайтди. Швед бренди аввалига чанғи спорти билан шуғулланган, кейин югуриш ва велоспортга ўтди ва энди ўзини футболда ҳам синаб кўрмоқда. Le Coq Sportif ҳаттоки, Лига 1да ҳам ўзини тутиб туролмаяпти. 140 йиллик тарихга эга Франция бренди (ҳа, компания 1882 йили ташкил топган) ўтган мавсум «Сент-Этьен»дан айрилди (жамоа қуйи лигага тушиб кетди) ва биргина «Труа» билан қолди.
«Клермон» яна оригинал йўлдан юрди: ўтган мавсум Бельгиянинг Patrick бренди (19-асрда иш бошлаган яна бир фирма)ни танлаган клуб энди Германиянинг Uhlsport (Германия) гуруҳи томон оғди. Айтиш ўринли, бу бренд Францияда Лига 1 ва Лига 2 учун расмий тўплар етказиб бериши билан машҳур. Қолаверса, Uhlsport ўнлаб йиллар давомида дарвозабонларга қўлқоп тайёрлаб келган. Германия компанияси яна санкциялардан сира чўчимайди. Мисол учун, Эронда энг йирик хорижий спорт бренди ҳисобланади.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789