АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Манчестер Сити» юлдузи Эрлинг Холанд, ўзининг 1 миллион фунт-стерлингга тенг бўлган қўлсоатлар коллекцияси билан мақтана олади.
22 ёшли футболчи ўз жамоаси учун мавсум давомида голлар уриб чарчамаяпти. У аллақачон Муҳаммад Салоҳнинг 32та голлик рекордига етиб олди. Аммо Холандда яна 8та баҳсда майдонга тушиш имконияти мавжуд. Футболчи майдондан ташқарида автомобиль ва соатлар йиғишга ҳам қизиқади. Англиянинг Thesun.co.uk сайтида Холанд ўз билагини қандай соатлар билан безашни яхши кўриши ҳақида ўзига хос суратли материал ҳавола этди.
10. Rolex Starbucks – 15 000 фунт
2020 йилда илк марта тайёрланган қурилма, Rolexнинг Submariner Ceramit версиясидан илҳомланган. Аммо у соатнинг қайта ишланган 41mm турига киради. Соат пўлатдан тайёрланган ва яшил керамика билан қопланган. Холанд бу қўлсоат билан «Инстаграм»ида расмга тушиб, реклама баннерида пайдо бўлганди.
9. Rolex Hulk – 22 500 фунт
Бу соат Submariner версиясининг 11610LV деб номланган версияси ҳисобланади. У илк марта 2010 йилда тайёрланган. Аслида 7 600 фунт туради. Аммо вақт ўтгани сайин ўз қадрини орттирган. Қолаверса, Rolex Ceramit моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйганди.
8. Rolex Smurf – 37 800 фунт
Smurf кўк рангда товланади. Холандни Манчестернинг кўк томонида ўйнашини ҳисобга олсак, бу қўлсоат унга жуда ҳам мос келади. Футболчи бу соатни кийимларига мослаган ҳолда бемалол фахр билан тақиб юриши мумкин.
7. Rolex Root Beer – 38 600 фунт
Ёрқинроқ рангларни ифодалайдиган материаллардан тайёрланган соат, GMT-Master II савдо белгиси остида илк бор 2018 йилда сотувга чиқарилади. Қора миллар ва сонлардаги қора ва жигар рангларининг аралашуви, дизайнни янада классик қилади. Бу версиядан «Реал» футболчиси Карим Бензема ҳам фойдаланади.
6. Rolex Daytona green dial – 77 200 фунт
Daytona энг машҳур турнинг серияларидан биридир. Поп-юлдузи Драке ҳам шу соатдан тақади. Олтин рангда товланадиган ташқи корпус, яшил кўрсаткичларга эга. Соат илк марта 2016 йилда тақдим этилган.
5. Rolex Daytona ice blue – 110 900 фунт
Платина Rolex кўк рангда ифодаланади. Бу ранг эса Холанднинг рақиб дарвозаси олдидаги совуққонлигини ҳам билдиради. Соатнинг нархи қиммат. Негаки, унга ишлатилган материаллар анча нархга баҳоланган.
4. Patek Philippe Nautilus – 112 595 фунт
Яна бир кўк қўл соат футболчиларнинг севимли аксессуаридир. Ушбу бренд маҳсулотлатидан Бензема, Месси, Серхио Рамос ва энди, Холанд ҳам фойдаланмоқда.
3. Rolex Daytona - Eye of the Tiger – 241 275 фунт
Коллекциядаги энг қимматларидан бири бўлган қўлсоат, Холанднинг севимлиси ҳисобланади. Қурилманинг ичига олмос элементлари жой бўлган. Миллар эса олтиндан ишланган. ЛеБрон Жеймс ва Неймар ҳам айнан шунақасига эгалик қилади.
2. Audemars Piguet Royal – 241 275 фунт
Холанднинг ижтимоий тармоқларини кузатадиган бўлсангиз, футболчи камида иккита Piguetга эгалик қилишини билиб оласиз. Қурилма дунё бўйлаб фақатгина 300 нусхада тайёрланган бўлиб, тилла милларга эга. Ранги ўзига хос ва Salmon деб номланади. Нархи ҳам шунга яраша албатта.
1. Audemars Piguet Jumbo – 281 445 фунт
Extra-Thin - сариқ вақт машинасида ҳам олтин элементлари мавжуд. Кўрсаткичларда буни яққол сезиш мумкин. Қурилма илк бор Royal Oakнинг 50 йиллигини нишонланган, 2022 йилда тақдим этилганди. Холанд бу соатни олиш учун бир ҳафталик маошини кетказган.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789