Футболчи аёллар ҳакамни тутиб олиб калтаклашди-я...

Футболчи аёллар ҳакамни тутиб олиб калтаклашди-я...

Конго демократик республикасидаги аёллар футбол чемпионатида кутилмаган ҳолат юз берди.

Маълум бўлишича, «Мотема Пембе» аёллар клуби футболчилари чемпионатнинг «Мазембе»га қарши учрашувида белгиланмаган пеналти сабаб ҳакамга ҳужум қилишди. Видеода ҳакам уни таъқиб қилаётган етти нафар ўйинчидан қочиб қутулишга астойдил уринаётгани ва футболчилар унга зарба бераётганини кўриш мумкин.
Натижада спортчилар ҳакамга етиб олишган ва уни калтаклай бошлашган.
Стадион ходимлари аралашиб, ҳакамни трибуна остига олиб кетишди. Эслатиб ўтамиз, «Мотема Пембе» бу вақтга келиб 1:5 ҳисобида мағлуб бўлаётганди.