Футболда яна бир фожиа...

Футболда яна бир фожиа...

Парагвайдаги футбол учрашувида даҳшатли ҳолат юз берди.

Сан-Бернардино шаҳрининг «Насьональ» жамоаси ўйинчиси муштлашувда олган жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 15 ёшли Исмаэль Домингес «Бокерона» жамоасига қарши ўтказилган учрашувда «Насьонал»нинг асосий жамоасида дебютини ўтказди. Ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида футболчилар ўртасида муштлашув юз берди. Талатўпда Домингес майдонга қулади ва бошига бир неча бор тепки еди. «Насьональ» мураббийи Леонардо Вит Домингес орқасидан зарба текканидан кейин унинг қўлига хушсиз йиқилганини айтди: «Тиббиёт ходимларимиз унга биринчи ёрдамни кўрсатди. Лекин у нафас олмасди». Исмаэль Домингесни зудлик билан «Сан-Паболо» шифохонасига етказишди. Кейинроқ бошқа шифохонага олиб борилди ва у ерда бошидан олган оғир жароҳатлар оқибатида ўйинчининг жони узилгани қайд этилди. Парагвай прокуратураси тергов олиб бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.