Лифтда сайр мисоли...
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ниҳоят, «Тоттенхэм»нинг ишонган тоғи, сардори «Бавария» сафига бориб қўшилди.
Гарри Кейн учун мюнхенликлар бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 120 миллион евро тўлайди. Шартнома 2027 йил 30 июнига қадар имзоланди. Унга кутилганидек 9-рақамли либос топширилди. Лекин афсуски, шанба куни, яъни Гарри «Бавария» аъзоси бўлган куниёқ фаолиятидаги дастлабки совринга эга чиқиш имконияти чиппакка чиқди. Германия Суперкубоги доирасидаги «РБ Лейпциг»га қарши баҳс (0:3)нинг 64-дақиқасида (бу пайтда «буқалар» 2:0 ҳисобида олдинда эдилар) майдонга тушган 30 ёшли форвард янги жамоасига ёрдам беролмади. Бу омадсизликдан бир кун ўтиб, Кейн «Альянц Арена»да оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб берди.
Мюнхенга келиши ҳақида:
- Бу ажойиб тажриба эди. Қисқа вақтда кўп нарса содир бўлди, кўплаб янги юзларни кўрдим. Мен ва оиламнинг қабули шунчалик фантастик эди, айниқса кечаги ўйин пайтида. Бу ерда эканлигимдан хурсандман ва ишга киришишни сабрсизлик билан кутяпман.
«Тоттенхэм»ни тарк этиши ҳақида:
- Мен ҳар доим ривожланиш ва имкониятларим чўққисига эришишни хоҳлардим. Чемпионлар Лигасида ва ҳар йили совринлар учун ўйнашни истайман. Айнан шунинг учун «Бавария»га келдим, чунки бу клуб орзуларимни рўёбга чиқара оладиган даражада каттадир.
Охирги кунлар ҳақида:
- Охирги кунлар жуда оғир кечди. Бошқача бўлиши мумкин эмасди, ҳар ҳолда бу менинг биринчи йирик трансферим. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб, «Тоттенхэм»га, шу жумладан Даниэль Левига энг яхши тилакларимни билдирмоқчиман. Ҳозир эса шу ердаман ва жамоага ёрдам беришимдан умидворман.
Немис ва инглиз футболи ўртасидаги тафовут ҳақида:
- Бутун ҳаётимни Англияда Премьер-лигасида ўтказдим. Энди янги лига ва янги жамоага мослашишим керак. Бу лигада ажойиб жамоалар кўп. Ҳамма «Бавария» чемпион бўлишини кутади. Аммо рақиблар ҳам йилдан йилга кучайиб бормоқда. Бу мен учун ажойиб имконият. Имкон қадар тезроқ мослашишга ҳаракат қиламан.
Лондонда ўтажак ЕЧЛ финали ҳақида:
- Албатта, унгача ҳали узоқ. Аммо Лондонда ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаш - ажойиб. Албатта, мен ҳам ушбу жамоа билан ЕЧЛда ғалаба қозониш учун келдим. Лондонда ғалаба қозониш истиқболи, албатта, яхши, аммо бу жуда узоқ йўл.
Юқори умидларни енгиши ҳақида:
- Мен шунчкки бу ерга имкон қадар тезроқ мослашиш ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Келганимга атиги икки кун бўлди. Жамоада ажойиб ўйинчилар бор - энди тезроқ бир-биримизга мослашиб олишимиз керак. Жамоамга голларим орқали ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қиламан. Аммо менинг вазифам фақат гол уриш эмас.
Қарорига 2019 йилги ўйиннинг таъсири ҳақида:
- Ҳа, 2019 йили «Бавария» билан ЕЧЛ доирасида тўқнаш келгандик. Ўша ўйин биз учун қийин кечганди. «Бавария» дунёдаги энг яхши жамоалардан биридир. Аммо бу ўйиннинг қароримга ҳеч қандай таъсири йўқ. «Бавария» - катта клуб ва мен бу ерда бўлганимдан хурсандман. Қарор қийин бўлиши аниқ эди. Ахир, 19 йилдан бери «Тоттенхэм»да эдим - бу клуб юрагимнинг бир қисмига айланганди. Лекин, ҳозир энг тўғри вақт эканлигини ҳис қилдим. Энди совринлар ютмоқчиман. Буни «Бавария» алоқага чиққан пайтда англадим.
Немис тили ҳақида:
- «Сервус» - бу сўз. Албатта, немис тилини иложи борича тезроқ ўрганишга ҳаракат қиламан. Мен ҳам юксак маданиятни ҳис қилмоқчиман. Ҳафтада бир неча марта сабоқ оламан - бу мураккаб тил, лекин уни яхши интеграция қилиш учун ҳам ўрганмоқчиман.
Томас Мюллер билан учрашуви ҳақида:
- Кеча Томас билан учрашдим. У энергияга тўла эди ва аллақачон мени гольф ўйинига таклиф қилди. У лидер, ушбу жамоадаги энг катта етакчилардан биридир. Томас билан бирга ўйнашни интиқлик билан кутаман.
Трансфер суммаси ҳақида:
- Масъулиятни ҳис қиляпман, бу катта пул. Унинг охирги тийинигача оқлашга ҳаракат қиламан, майдонда қўлимдан келганини қиламан. «Бавария» катта ютуқларни нишонлаш учун пул тўлади, мен ҳам шуни хоҳлайман.
Кечаги қабул ҳақида:
- Мухлисларнинг исмимни чақириб, қарсаклар остида кутиб олишини, бу саломни эшитиш ҳайратланарли эди. Афсуски, ўйин муваффақиятсиз тугади. Рақиб пенальти олгани ачинарли. Олдинда узоқ мавсум турибди. Ҳозир машғулотларни ва жамоа билан танишишни интиқлик билан кутяпман. Барча мухлислар ва «Бавария»га ажойиб қабул учун каттакон раҳмат.
Янги уй ҳақида:
- Шаҳарни айланишга ҳали вақтим бўлмади. Эртага бўш вақтимиз бўлади ва мен оилам билан ундан унумли фойдаланаман. Албатта, шаҳар ва одамлар билан танишиш учун вақт ажратаман.
Етакчилик роли ҳақида:
- Бу менинг шахсиятим, шундай инсонман. Ўйинчиларни ортимдан эргаштиришга ҳаракат қиламан. Томас Тухель билан кўп гаплашдим. У айнан шунинг учун мени жамоасида кўришни хоҳлади. Бизнинг мақсадимиз кўп нарсага эришишдир. Энди жамоа билан тезроқ танишишим керак ва бу жараёнда ўзлигимда қоламан. Ўйлайманки, шундагина мен етакчига айланаман.
Сўз
Томас Тухель жамоаси «РБ Лейпциг»дан 0:3 ҳисобида енгилган учрашувдан кейин дебютини ўтказган Гарри Кейн олдида уялиб қолганини яширмади: - Гарри Кейнга раҳмим келиб кетди. Балки у бизни тўрт ҳафта давомида бирор марта машғулот ўтказишмабди, деб ўйлагандир. Бугунги иштирокимизнинг нималар қилмоқчи бўлганимиз билан умуман алоқаси йўқ. Гарри тунги соат 3 ёки 4да ухлашга ётган эди. Биз ундан кўп нарса ўрганишимиз керак. Лекин у биздан ўрнак олмасин. Кейн бизга бу ҳолатдан чиқиб олишимиз учун ёрдам беради. У ўйнашни истади ва бунга тайёр эди. Биз ҳам унга бир неча дақиқа бердик.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789