Гирасси «МЮ»нинг бош мақсади!

Гирасси «МЮ»нинг бош мақсади!

«Манчестер Юнайтед» қишки трансферлар ойнасида ҳужум чизиғини янада кучайтириш ишларини олиб боради.

Бу борада раҳбарият ва скаутлар аллақачон ишларни бошлаб юборган. Маълум бўлишича, «қизил иблислар» «Штутгарт» ҳужумчиси Серу Гирассини сотиб олишни режа қилган. Унинг товон пули ҳам жуда арзон, атиги 17,5 миллион евро этиб кўрсатилган. Манчестерликлар футболчини ёзга қолдирмасдан қўлга киритишни истаяпти. Сабаби, ҳозир Серунинг харидорлари ўйиндан ўйинга кўпайиб бормоқда. Гирасси жорий мавсум Бундеслиганинг 10 ўйинида 15та гол уришни уддалади. У мусобақа тўпурарлар жадвалида рақиблар дарвозасига 18та тўп киритган «Бавария» форварди Харри Кейндан ортда қолмоқда, холос.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.