Гвардиола кечаги мағлубиятдан кейин нималар деди?

Гвардиола кечаги мағлубиятдан кейин нималар деди?

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола "Борнмут"га имконият бой берилгач, ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Шаҳарликлар" АПЛ 10-тури доирасида 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

"Интенсивлик борасида рақиб билан беллаша олмаслигимизни билардик. Бу ҳақида гапиргандик ҳам. Биз очиқ ўйин гувоҳи бўлдик. Ўйин сўнггида имкониятлар бўлди, лекин нима бўлса ҳам "Борнмут"ни ғалаба билан табриклайман.

Тўп учун майдон марказидаги кураш, яккакурашлар – улар шундай ўйнашади. Улар агрессив футболни хуш кўради. Рақиб бу беллашув учун тайёрланишига олти-етти кун вақти бор эди. Ҳам жисмонан, ҳам тезкорлик борасида улар ажойиб ҳолатда. Уларда ҳам етарлича вазиятлар бўлди, Эдерсон яхши сэйв амалга ошириб, жамоани голдан қутқарди.

Иккинчи бўлимни яхши бошладик, шунинг учун ҳам [иккинчи ўтказиб юборилган гол] қабул қилиш қийин бўлди, чунки биз яхшироқ ҳаракат қилаётгандик. Гол уриб олгач, ўзгача руҳда ҳужум қила бошладик ва вазиятларга ҳам эга бўлдик, аммо гол ура олмадик", – деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.