Идеал ўйин, қойилмақом кўрсаткичлар!

Идеал ўйин, қойилмақом кўрсаткичлар!

Профессионал фаолият давомида илк «хет-трик»Ғ«покер», охирги 18та ўйинда 19та самарали ҳаракат ва «Манчестер Сити» либосидаги жами 305та учрашувда «Гол+пас» тизими бўйича 201 очко.

11 май оқшоми ўтказилган «Вулверхэмптон» - «Манчестер Сити» (1:5) баҳсидан сўнг бель-гиялик ярим ҳимоячи Кевин де Брюйненинг «шаҳарликлар» сафида қайд этган умумий статистикаси шундай кўринишга келди. 201та самарали ҳаракатнинг 85таси гол ва 116таси ассист - шунчаки, космос!

БарҚарорлик  намунаси!

Бельгия миллий жамоаси ярим ҳимоячиси «Манчестер Сити»даги фаолияти давомида «ГолҚпас» тизими бўйича 4-марта 30 очко маррасига етди. Бошқача айтганда, Кевин энди 4 мавсумда 30тадан кўп самарали ҳаракатни амалга оширгани билан мақтаниши мумкин. Жумладан, «бўрилар»га қарши ўйиндан сўнг унинг жорий мавсумдаги голлари сони 19та, самарали узатмалариники эса 13тага етди. Диққат қилинг, охирги 7 мавсумни олсак, Кевин де Брюйне атиги бир бора (мавсум-2018Ғ2019) «ГолҚпас» тизими бўйича 20 очко маррасини забт этмаган. Қолган 6 кампанияда камида 28та самарали ҳаракат муаллифига айланган. Чинакам барқарорлик! 

Энг тезкор  «хет-трик»лардан бири

Кевин де Брюйне атиги 24 дақиқа оралиғида «Вулверхэмптон» дарвозасини 3 марта нишонга олди. У шу тариқа АПЛ тарихидаги энг тезкор «хет-трик»лар муаллифларидан бирига айланди. Англия чемпионатида атиги 2 нафар футболчига Кевиндан камроқ ўйин вақтида 3та гол уриш насиб этган. Бу борадаги рекорд «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Манега тегишли. Сенегаллик футболчи АПЛда ўйиннинг 16-дақиқасига қадар «хет-трик» расмийлаштиргани билан мақтанишга ҳақли.