АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувдан кейин Ҳиндистон бош мураббийи Игорь Штимац ҳам матбуот анжуманида иштирок этди.
- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўзбекистон кўпроқ гол уриши мумкин эди, биз ҳам ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Вазиятларга бой беллашув гувоҳига айландик. Ростини айтсам, ҳозирги даражамиз шу. Жамоамизда бир нечта муҳим ўйинчилар йўқ. Охирги ўйин олдинда, бу биз учун сўнгги умид бўлиб қолмоқда.
- Биз қандай аҳволда эканимизни қабул қилишимиз керак. Бугунги ўйинимиздан ҳам кўп нарса ўрганишимиз мумкин. Бу каби турнирларда камчиликларимиз кўриниб қолади. Гол урадиган ҳужумчиларсиз Осиё кубоги каби катта турнир қийинчилик туғдириши аниқ. Бизда бу даражага мос тушадиган бир неча ўйинчилар бор, шу билан бирга, турнир даражасида бўлмаган ўйинчиларимиз ҳам мавжуд. Ўз устимизда ҳали кўп ишлашимиз керак.
- Мухлислардан узр сўраймиз. Аммо футболчилар мухлисларга жуда кўп қувонч тақдим этганини ҳам унутмаслигимиз керак. Кейинги ўйинда улар учун ҳаракат қиламиз.
- Ўзбекистонга вазият яратиш борасида осонликча йўл бердик. Рақиб жамоанинг ёшлари жуда кучли. Шу тарафдан биз анча ортдамиз. Ҳиндистонда ҳам шу нарсани йўлга қўйиш керак. Иқтидорли ёш футболчилар етишиб чиқиши учун кўп иш қилиниши кеак.
- Жамоада позитив кайфият яратиш керак. Ҳозир ҳаммасини аниқ айта оламан. Жамоамиздаги тўртта энг кучли ўйинчи таркибда йўқ. Биз реалист бўлишимиз керак. Мақсадимиз Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига чиқиш ҳисобланади.
Мазкур мақолани тайёрлашда championat.asia сайтининг маълумотларидан фойдаланилди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789