Йилдизга “Ливерпуль” ҳам харидор

Йилдизга “Ливерпуль” ҳам харидор

Caught Offside нашрининг маълум қилишича, “Ливерпуль” ўз сафига “Ювентус”да порлаётган Кенан Йилдизни қўшиб олмоқчи.

Туринликлар 19 ёшли футболчини сотишни режалаштирмаяпти лекин таклиф 80 миллион евродан кам бўлмаса, ўйинчини қўйиб юборишга тайёр.

Йилдиз “Саллерна” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади ва маълум муддат “Бавария”нинг ёшлар жамоасида ҳам тўп тепган. 2022 йили “Ювентус”га эркин агент мақомида келиб қўшилди.

Истеъдодли футболчига айни пайтда бир неча гранд клублар давъогарлик қилмоқла. “Ливерпуль” уни қўлга киритиш учун “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Астон Вилла” ва “Боруссия Дортмунд” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.